Каипбергенов Тулепберген

Таваллуд топган сана: 7 may 1929 йил

Вафот этган сана: 14 sentyabr 2010 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Ёзувчилар

15475

Таржимаи ҳол

1929 йилнинг 7 май куни Кегейли туманининг Шўртанбой шаҳарчасида дунёга келган. 1947 йил Хўжайли педагогика билим юртини, 1955 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлайди. Институтни битиргач, “Аму Дарё” адабий журналида чоп этила бошлади, кейинроқ, унинг бош муҳаррири бўлди. Ўз вақтида Т.К. Каипбергенов Қорақалпоқ радио қўмитаси директор ўринбосари, республика газеталари бош муҳаррири, Қорақалпоқ АССР Босма Қўмитаси директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1980 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасига бошчилик қилган.

Каипбергеновнинг биринчи китоби 1958 йил дунё юзини кўрган. Кетидан 80 дан ортиқ асарлари чоп этилиб, рус, ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинган. Унинг “Қорақалпоқ қизи” китоби асосида “Ўзбекфильм” студияси томонидан ватанимизнинг етакчи актёрлари иштирокида бадиий фильм суратга олинган. Олтин фондга тегишли бўлган асар орқали муаллиф китобхонни ХХ аср бошидаги қорақалпоқ ҳаёт тарзи ва оилавий-турмушнинг алоҳида жиҳатлари билан таништиради.

1951 йил “Жас Ленинши” газетасида “Тилегим” номли унинг биринчи достони чоп этилади. 1955 йил унинг “Почтальон келгенде” номли асари “Жас Ленинши” газетасида босиб чиқилади. 1956 йил эса “Котиб” номли биринчи қиссаси чиқади.

Шу вақтдан эътиборан, у наср жанридаги асарлар яратади. Умумий ҳисобда, у қорақалпоқ, ўзбек, рус, турк ва бошқа тилларда (собиқ СССРнинг, деярли барча тилларижа) 100 га яқин китоблар ёзган. Ёзувчининг қисса ва романлари орасида “Раҳмат, устоз”, “Музлаган томчи”, “Котиб”, XX аср қорақалпоқ аёлларининг тақдири ҳақидаги “Қорақалпоқ қизи” (1963-65), “Маманбий ҳақидаги ривоят”, “Бахтсизлар”, “Тушунарсизлар”, “Кўз қорачиғи” (1984), “Қорақалпоқлар ҳақида достон” трилогиясини айтиш мумкин.

Қорақалпоқ маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Тулепберген Каипбергенов Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонига эга бўлган. Ёзувчи Бердақ ва Қошғарий номидаги давлат мукофотлари, шунингдек, Шолохова номидаги халқаро мукофот лауреатига айланган. 2003 йил Т. Каипбергеновга Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилган.

“Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган. “Қорақалпоғистон ҳақида достон” (1986) (“Маманбий”, “Бахтсизлар”, “Саргардонлар”) трилогияси учун СССР Давлат мукофоти тақдим этилган.

Расмлар галереяси