Искандар хон

Таваллуд топган сана: 1512 йил

Вафот этган сана: 1583 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

4279

Таржимаи ҳол

Искандар хон (1512—1583) — Бухоро хонлигидаги Шайбонийхонлар сулоласининг ўн тўққизинчи ҳукмдори. 1561 – 1583 йиллар расмий ҳукмдор.

Искандар хон Жонибек султоннинг ўғли, Абдулхайр хоннинг набираси бўлган. У алоҳида бошқарувчанлик жиҳатлари билан ажралмаган ва кўпроқ динга қизиққан.

1561 йилга қадар Кермин ҳукмдори бўлган.

1561 йил Пирмуҳаммад хоннинг ўлимидан сўнг у ўзбеклар хони этиб эълон қилинган. Навруз Аҳмед хондан фарқли равишда, у Бухородан туриб бошқарган. Бироқ ҳақиқий ҳокимият унинг ўғли Абдулла хон II га тегишли бўлган.

Искандар хон 1583 йил вафот этган. Ўлимидан сўнг унинг ўғли Абдулла хон II расмий равишда ҳукмдор этиб эълон қилинган.

Расмлар галереяси