Илёсов Явдат Хасанович

Таваллуд топган сана: 16 Феврал 1929 йил

Вафот этган сана: 19 iyun 1982 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Ёзувчилар

5936

Таржимаи ҳол

Ильясов Явдат Хаванович — Совет ёзувчиси, Ўрта Осиё ва Ўрта аср тарихи мавзусидаги асарлар муаллифи.

1929 йилнинг 16 февраль куни Бошқиристонда туғилган.

Бадиий асарларни рус тилида, публисцистик асарларини бошқир, рус, татар ва ўзбек тилларида ёзган.

Белорецк шаҳридаги педагогика билим юртини тамомлаган, подачи, тракторчи, пайвандчи, нонвой, чизмачи, рассом-безакчи, клуб ва кутубхона бошқарувчиси бўлиб ишлаган; шунингдек, мактабда ўзбек тили, чизмачилик, расм фанидан дарс берган. 1952 йилдан Уфанинг “Ленинчи” газетасида адабиёт ва санъат бўлими мудири, таржимон ва мухбири, “Тошкент ҳақиқати”, “Ўзбекистон комсомолчиси”, “Ўзбекистон жисмоний тарбиячиси” газеталарида адабий ходим, “Шарқ юлдузи” журналининг шеърият бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.
1982 йилнинг 19 июнь куни Тошкентнинг Комсомол кўлида чўмилиб, фожиавий ўлим топади.

Асарлари

  • Тарихий қисса ва романлари “Ёй ва офтоб” (1954), “Ғазаб йўли” (1956), “Суғдиёна” (1959), “Ўлим доғи” (1964), “Қора хотин” (1966), “Олтин санам” (1973), “Анахитлар қасоси” (1984); романлар “Илон ўргатувчи” (1979) ва “Сукунат минораси” (1982), Умар Ҳайём ҳақида ва бошқалар.
  • Шеълари, ҳикоялари, татар, бошқир, ўзбек ва рус тилларидаги очерклари.
  • Бошқир, ўзбек, қорақалпоқ, корейс, қрим-татар шоирларининг таржималари.

Ильясов китобларининг умумий адади 23 млн. нусхадан ортиқ.

Расмлар галереяси