Ильин Николай Дмитриевич

Таваллуд топган сана: 27 noyabr 1950 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

8608

Таржимаи ҳол

Николай Ильин — таниқли ўзбек шоири, ёзувчиси, адабиётшунос. 2011 йил Николай Ильин Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Ватан учун яшайлик" адабий танлов ғолиби бўлган.

Николай Дмитриевич Ильин 1950 йил Россиянинг Челябинск вилояти, Златоуст шаҳрида туғилган. Оиласи билан Тошкентга кўчиб келади ва шу ерда ўрта мактабни ва Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлайди.

Профессионал филолог, ўқитувчи ва услубчи, шунингдек 20 йил мобайнида Тошкент давлат педагогика институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида рус тили ва адабиётидан талабаларга дарс берган (1975-1997 йиллар). Педагогика фанлари номзоди, доцент, 60 дан зиёд тарих ва адабиёт назариясига оид илмий нашрлар, дарс ўтиш услублари муаллифи. Ҳозирги кунда у илмий-услубий “Тил ва адабиёт сабоғи” журналида бўлим муҳаррири лавозимида ишлайди.

 

Николай Ильиннинг “Куз белгиси остида”, “Кичик ипак йўли” (Тошкент), “Кронос” (Даугавпилс, Латвия), “Дунё ёдда сақлайди уни” (Москва), “Халқлар дўстлиги” каби шеърлари альманахларда нашр этилган. Унинг қаламига 5 та тўплам мансуб: “Биринчи дафтар” (2004), “Қалб оҳангида” (2005), “Вақт изминида” (2006), “Хотира орзуси” (2008), “Ҳазонрезги изидан” (2010).

Николай Ильиннинг адабий ижодида таржималар ва ўзбек замонавий адабиёти тадқиқотлари алоҳида ўрин эгаллайди. Сўнгги икки йил давомида у томонидан Гўзалбегимнинг “Барқ урган япроқ сояси”, Ойгул Суюндиқованинг “Мен бахтли қуш каби парвоздаман”, Сирожиддин Саййиднинг “Жўғрофия менинг қалбимда”, Абдулла Аҳмад Муҳаммад Алининг “Бепоён дунё” шеърлари таржима қилинган. Паҳловон Маҳмуд ва шоир Улуғбек Ҳамдамнинг шеърлари нашр учун тайёрлаб қўйилган.

Расмлар галереяси