Икром Отамурод

Таваллуд топган сана: 15 may 1951 йил

Туғилган жой:Қашқадарё

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

6173

Таржимаи ҳол

Шоир ва ёзувчи Икром Отамуродов 1951 йил Қашқадарё вилоятида дунёга келган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969-1974 йиллар Тошкент Давлат университетининг “Журналистика” факультетида таҳсил олади.

1974-1975 йиллар “Ўзбекистон энциклопедияси” нашриётида муҳаррир бўлиб ишлайди. 1975 йилдан “Шарқ юлдузи” ойномасининг шеърият бўлимида бошлиқ бўлиб ишлайди.

Икром Отамуродов тенгдошлари орасида кенг дунёқараши, ўзининг шоирона ва нотиқлик маҳорати билан ажралиб туради. Икром Отамуродовнинг шеърлари ва бошқа асарларида Мақсуд Шайҳзоданинг руҳияти сезилади.

Шеъриятдаги фалсафий йўналишига содиқ қолиб, шоир 1990 йил “Узоқлашаётган оғриқ” қиссасини ёзади. Ушбу асарда эътиқод, бурч, инсонпарварлик каби йўқолиб кетаётган қадриятлар ҳақида сўз боради.

 

“Замон ранглари” (1982), “Жануб қушлари” (1983), “Уфқлар орти бепаён” (1987), “Харитага тушмаган жойлар”, “Узоқлашаётган оғриқ” (1992) каби шеърий тўпламлари чоп этилган.

Икром Отамуродовнинг фаластинлик шоир Муин Бсисуга бағишланган “Ярадор умид отлари” қиссаси (1986) ўзбек шеъриятида шов-шув бўлди. Қиссада хорижий шоир тимсолида инсон қалби, мустақиллик орзулари, ватанга муҳаббат кўрсатилган.

Сўнгги йилларда шоир кўплаб қалбга яқин шеърлар ва қиссалар яратган. “Сопол синиқлари” (1994), “Сен” (1996), “Ташқаридан ва ичкаридан” (1997) каби қиссалари тоза ва самимий туйғуларга тўйинган. “Руҳимнинг қайғуси” (1997), “Кўнглик ўзинг” (2004), “Тавр” (2005) шеърий тўпламларида шоир инсоний ҳақиқатни ахтаради.

У, шунингдек, таржимон сифатида ҳам таниқли. Уолд Уитмен, Пабло Неруда, Евгений Евтушенко, Ўлмас Сулаймон каби ижодкорларнинг шеър ва қиссаларини ўзбек тилига таржима қилган. Икром Отамуродов асарлари турк, араб, болгар, рус, молдаван, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, тожик, грузин тилларига таржима қилинган.

Расмлар галереяси