Ибрагимов Бахтиёр Тўлаганович

Таваллуд топган сана: 11 may 1949 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Кимёгарлар

6788

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Вице-президенти (2018 йидан). Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бош илмий котиби (2003 йилдан 2017 йилга қадар).

Кимё фанлари доктори, профессор.

Супрамолекуляр кимё фанлари соҳасидаги олим.

1949 йил 11 май куни Тошкентда таваллуд топган.

1973 йил Ленинград давлат университетини тамомлаган.

ЎзР ФА Биоорганика кимё институтида малака оширувчи-тадқиқотчи, кичик, катта ва етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган.

300 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 3 та рисола ва 10 та ихтиро муаллифи.

3 нафар фан доктори ва 12 нафар фан номзодларини тайёрлаган.

2007 йил “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

2017 йил охирларида унга Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик унвони берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вице-президенти этиб сайланган (2018 йилдан).

Расмлар галереяси