Ғафур Ғулом

Таваллуд топган сана: 10 may 1903 йил

Вафот этган сана: 10 iyul 1966 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

243894

Таржимаи ҳол

Ғафур Ғулом — Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчиси. Ғофур Ғуломнинг шеърияти ва насрида ўзбек халқи тарихи ўзининг бадиий тимсолини топган. Ёзувчининг ижоди ранг-баранг — шеърлар, қўшиқлар, достонлар, қасидалар, ҳикоялар, қиссалар. Ғофур Ғуломнинг урушдан кейинги даврдаги ижоди ўзбек адабиёти ривожида беқиёс ўрин тутган.

Ғафур Ғулом, шунингдек, Пушкин, Лермонтов, Грибоедов, Маяковский, Нозим Ҳикмет, Руставели, Низомий, Шекспир, Данте, Бомарше ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига моҳирона таржимаси билан машҳур.

Ғафур Ғулом 1903 йилнинг 10 май куни Тошкентда, деқҳонлар оиласида туғилган. Унинг отаси саводхон бўлган. У ўзбек ва тожик мумтоз адабиётини ўқиган, рус тилини билган, ўзи ҳам шеърлар ёзган. Унинг уйига Муқимий, Фурқат, Асирий, Хислат ва бошқа шоирлар келиб турган.

1916 йилнинг кузида Ғофур ўқишга киради. Онасининг вафотидан сўнг (отаси аввалроқ вафот этган), у ишлашга мажбур бўлган. Кўплаб касбларда ўзини синаб кўргач, у ниҳоят, матбаага ҳарф терувчи бўлиб ишга киради, сўнгра, педагогик курсларда таҳсил олади. 1919 йилдан 1927 йилгача у ўқитувчи, мактаб директори, Маънавият уюшмаси ишчилари раиси бўлиб ишлайди, болалар уйини ташкил этишда фаол иштирок этади.

1923 йилдан Ғ.Ғуломнинг адабий фаолияти бошланади. Шеърлар, достонлар, очерклар, ҳажвий ҳикоялар ва қиссалари газета ва журналларда чоп этила бошлайди. 1923 йил ёзилган “Феликс фарзандлари” шеърида етим болалар ҳақида гапираркан, унда ёзувчи ўз ҳаётини ифодалайди, “Маориф ва ўқитувчи” ойномасида эса “Гўзаллик қаерда” номли иккинчи шеъри нашр қилинали. Бирин-кетин шеърий тўпламлари босмадан чиқади: “Динамо”, “Хитой суратлари”, “Биз сизлар билан тирикмиз”, “Жонли қўшиқлар”, “Сизга”, “Совға”, “Тонг қўшиғи”, “Қўқон” достони ва бошқалар.

Ғафур Ғуломнинг 30-йил бошларида ёзилган шеърларида янги шаклларга бурилиш сезилади, бунга мумтоз рус тилини ўрганаши ҳам муҳим даражада таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, саноатнинг ўсиши, Турксиб темир йўл магистралининг қурилиши каби унинг она юртида содир бўлаётган ажойиб ўзгаришларни таърифлаш учун янги луғат бойлиги, янги шеърий бўёқлар, янги оҳанг ва вазн талаб этилган.

“Динамо” (1931), “Тирик қўшиқлар” (1932) — ёш шоирнинг йўналиши ёрқин намоён бўлган биринчи шеърий тўпламлари.

Шоирнинг боқий ҳаёт, мангу кўк дарахт ҳақидаги “Қиш ва қор” (1929), “Нон” (1931), “Тошкент” (1933), “Қутбда сайловлар” (1937), “Мен - Яҳудийман” (1941), “Қиш” (1941), “Хотин” (1942), “Афсуски, афсусни қўшиб кўммади” (1945), “Боғ” (1934), “Қайғу” (1942), “Куз келди” (1945), “Кузги кўчатлар” (1948) каби шеърларида умуминсонийлик, инсонпарварлик мавзулари ўз аксини топди.

Кўпгина шеърларида шарқ донишманди – ота тимсоли мавжуд: “Сен етим эмассан” (1942), “Қайғу” (1942), “Бири бирига шогирд, бири бирига устод” (1950), “Сизларга - ёшлар” (1947), “Баҳор тароналари” (1948) ва бошқалар.

“Нетай” (1930), “Ёдгор” (1936), “Шум бола” (1936-1962) қиссалари ва “Шариат найранглари” (1930), “Менинг ўғригина болам” (1965) ҳикояларида чинакам халқ қаҳрамонлари, миллийлигимиз тавсирланган.

“Нетай” қиссаси — кенг ижтимоий умумлашмаларга бой ажойиб асар. Сюжет асосига ҳақиқий воқеа қўйилган. Сўнгги Бухоро амири Петербургга сафари чоғи Тошкентда тўхтайди. Амир мамнун ва хурсанд бўлиши учун бойлар ҳамма нарса қилади. Унинг ҳузурига эрмак учун Нетай исмли қизни келтиришади.

Оддий ишчилар тимсоли ёқимли тарзда ифодаланган – уруғлар ва уларнинг аёллари ҳаётнинг қийинчиликларига қарамай, маънан бой ва жуда таъсирчан бўлган Нетай исмли ўн яшар қизни боқиб олишади. Қиссада Ғофур Ғуломнинг ўта серқирралиги ва иқтидорининг мослашувчанлиги ва наср техникасидан моҳирона фойдалана олиши намоён бўлган.

Ўзбекистон Фанлар академияси академики Ғофур Ғулом “Навоий ва бизнинг давр” (1948), “Фольклордан ўрганайлик” (1939) тадқиқотларини, “Жалолиддин драмаси ҳақида” (1945), “Муқимий” (1941) мақолаларини яратган.

Ўз даврининг долзард асари ёш авлодни тарбиялашдаги қудратли куч ҳақида сўзловчи “Йўлдош” достони бўлган. Фуқаролик урушида яқинлари Йўлдошдан айрилади. Бошқа етим бўлиб қаровсиз қолган болалар каби, бу болакайга ҳам давлат ғамхўрлик қилади — улар учун бошпана бўлган интернатлар ва болалар уйлари яратишади.

Болалар уйи тарбияланувчилари ўз Ватани мустақиллиги ҳимояси учун доим тайёр туришади. Достонда катта маҳорат ва илиқлик ила Йўлдошнинг отаси билан учрашуви акс этилган, ўз қарзига вафоли инсонлар сиймоси чуқур ва кенг очиб берилган. Ватан ҳимоячиси мавзуси Ғофур Ғуломнинг 1941 – 1945 йиллардаги кейинги ижодида янада ривожланди ва чуқурлашди. У одамларни “бор сабри, бор иқтидори”ни фашистлар устидан ғалабага қаратишга чорлайди. Шоир урушдан кейинги даврлардаги мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида ўзбек аёлининг ўрнини тараннум этади.

“Икки акт” достонида у қишлоқларнинг қайта жойлашувини мадҳ этаркан, ўзбек деҳқончилиги ва уларнинг келажак орзу туйғуларини ифодалайди. Достон ўзининг чинакан ҳаёт ҳақиқатига садоқати билан кучлидир. Бу ерда ўзбек деҳқончилигининг тарихий ишончли сурати чизилган. Ушбу мавзу “Қўқон” достонида ҳам янграйди. Ўз вақтида у халқда оммабоп бўлган ва қишлоқ хўжалигини мустаҳкамлаш курашида тарғибот вазифасини бажарган.

Ғофур Ғулом қисқа, ўткир сюжетли ҳикоялар устаси сифатида ҳам таниқли бўлиб, ҳикоя услуби ўрнида у ёзувчининг савол-жавоблари билан тўлдирилган жонли дўстона баҳс-мунозара шаклида, муаллифлик нутқи ва китобхонга эркин юзланиш орқали фойдаланади. Ғофур Ғулом томонидан 30-йилларда яратилган кўплаб насрий асарлар янги инсоний муносабатларга бағишланган. У асарларида ёритган асосий муаммо ва ечимлар – бу инсоннинг ахлоқий тарбияси, унинг маънавий ва маданий ривожи сари курашдир. Муаллиф ўзининг насрий асарларида ёрқин ижобий тимсоллар яратади. “Ёдгор” қиссасидаги катта қалб эгаси бўлмиш ижобий қаҳрамон Жўра бегонанинг фарзандини тарбиялайди. Айнан оддий инсоннинг бегона болага бўлган муносабати орқали муаллиф Жўранинг юқори ахлоқий даражасини кўрсатиб берган.

Ғофур Ғулом кўплаб асарларини болаларга бағишлаган. “Шум бола” ҳикояси нисбатан омадли ҳисобланади. Қаҳрамон ўзининг фожиали ҳаёти ҳақида ўзи сўзлайди. Бола уйидан маҳсулотларни олиб чиқиб кетаётган вақтда онаси жазолаганлиги туфайли, уйидан холасиникига қараб қочади. Аммо, бу ерда ҳам боланинг омади келмайди: у тасодифан тоғасининг беданасини ўлдириб қўйиб, бу уйдан ҳам кетади. Шундай қилиб, у дарбадар ва оворалик қилишни бошлайди. Ёзувчи ўз эътиборини шум боланинг хавотирлари ва ички кечинмаларини тасвирлашга қаратади. Ташқи ҳодисалар, нарсалар ва кичик қаҳрамонни ўраб турган барчасини тасвирлаш инсон туйғуларини чуқур намоён қилишда хизмат қилади. Бунга барчаси бўйсунади — воқеа баёнотининг нуқтаи-назари, манзара ва асарнинг тимсолий негизи.

Ғофур Ғулом ўзининг жуда яхши шеърларини болалар ва ўсмирлар учун бағишлаган: “Икки болалик”, “Биламан”, “Сени Ватан кутмоқда”.

Уруш йилларида Ғофур Ғулом “Сен етим эмассан”, “Сени кутяпман, ўғлим!”, “Вақт”, “Кузатиш”, “Аёл”, “Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак” каби ажойиб шеърлар яратган. “Сени кутяпман, ўғлим!” шеърида шоир фронт ортида ўзларининг қаҳрамонона меҳнатлари орқали душман устидан ғалабани яқинлаштирган оталарнинг сабри ва кучини мадҳ этади.

Мушкул кунларда инсонларнинг болаларга бўлган муҳаббати буюк маъно касб этган. Бу - ота-онасини йўқотиб, оддий одамларнинг сидқидилдан қилган ғамхўрлиги ҳақида сўз борувчи ажойиб “Сен етим эмассан” шеърида яққол сезилади. Шоирнинг уруш йилларида ёзилган “Баҳайбат”, “Ғалабачилар қўшиғи”, “Вақт”, “Хотин” шеърлари юқори фуқаролик шеъриятининг намуналари ҳисобланади. Улар “Шарқдан келмоқдаман” тўпламидан жой олган.

Урушдан кейинги йиллар Ғуфур Ғулом бир қатор шеърий тўпламларини нашрдан чиқаради: “Янги шеърлар”, “Ўзбекистон оловлари”, “Оналар”, “Ўзбек халқ ғурури”, “Тонг қўшиғи”, “Яшасин, тинчлик!”, “Бу – сенинг имзоинг”. Ушбу тўпламлардан жой олган шеърларда шоир тинчлик даврининг муҳим саволларига жавоб топишга, ўзбек халқининг меҳнат фаолиятидаги муваффақиятларини кўрсатишга интилади. Асарларининг қаҳрамонлари — дунё ишлари ва осойишта меҳнат билан банд собиқ аскар.

Ғофур Ғулом — тинчлик, дўстлик ва халқ бахтининг жўшқин курашчиси. Шоир тинчлик учун курашга бағишланган тўплам яратган. Улардан энг яхшилари: “Дунё минбаридан”, “Яшасин, тинчлик!”, “Бу — сенинг имзоинг” ва бошқалар.

Ғафур Ғулом, шунингдек, Пушкин, Лермонтов, Грибоедов, Маяковский, Нозим Ҳикмет, Руставели, Низомий, Шекспир, Данте, Бомарше ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига моҳирона таржимаси, шунингдек, адабиётшунослик ва публицистик мақолалари билан машҳур.

Ғофур Ғуломнинг дунё қараши ва бадиий дидининг шаклланишида Владимир Маяковский асарлари катта таъсир кўрсатган. Ғофур Ғулом ўзининг мақолаларидан бирида шундай ёзади: “Мен... рус мумтоз ижодкорларини биламан ва уларни севаман ва уларнинг кўплаб асарларини она тилимга таржима қилдим. Лекин “мен учун вазн, луғат, тимсол, шеърнинг оҳанг тузилиши соҳаларида энг серқирра ва чексиз имкониятларни очган” Маяковскийнинг шогирдиман, дейишни истайман”. Маяковский сатирасидаги дарғазаб, танқидий киноя, лирикасидаги бағоят улкан туйғу кучидан ташқари, мен ўзимда... унинг усулларининг довюрак нотиқлик кучини, метафоралар жасорати, муболағалар ифодалилигини жамдашга ҳаракат қилдим. Ҳатто, усулли, оҳангли ва маъно ифодалилигини оширувчи шеър қурилишидан ҳам ўзбек шеър тузимида фойдаланишимга тўғри келди”. Булар Ғофур Ғуломнинг кўплаб шеърларида намоёндир, масалан: “Турксиб йўлларида”, “Она ер”, “Яшасин, тинчлик!”.

Ғофур Ғулом ижодининг урушдан кейинги даври ўзбек адабиёти ривожида муҳим ўрин эгаллади. Урушдан аввалги даврларда унинг шеърларида урушдан олдин улар томонидан яратилган нарсаларни қўлда қурол билан ҳимоя қилаётган, ерда тинчлик истаётган одамларнинг ички кечинмалари ва ўй-хаёллари тасвирланган. Шоирнинг урушдан кейинги давр лирикаси унинг уруш йиллар лирикасининг мантиқий давоми ва ривожи ҳисобланади, “Унутма, Ватан сени кутмоқда!” ва “Ғалаба байрами” шеърлари — шоирнинг мазкур икки ижодий даврининг боғловчи ҳалқаси кабидир.

Ижод намуналари

“Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак”

“Сизларга — ёшлар”

“Баҳайбат”

“Вақт”

“Қутбда сайловлар”

“Яшасин, тинчлик!”

“Икки акт”

“Икки болалик”

“Жалолиддин драмаси ҳақида”

“Сени кутаман, ўғлим!”

“Хотин”

“Қиш”

“Қиш ва қор”

“Шарқдан келмоқдаман”

“Афсуски, афсусни қўшиб кўммади”

“Бири бирига шогирд, бири бирига устод”

“Оналар”

“Баҳор тароналари”

“Менинг ўғригина болам”

“Муқимий”

“Навоий ва бизнинг давр”

“Нетай”

“Янги шеърлар”

“Ўзбекистон оловлари”

“Шуб бола”

“Кузги кўчатлар”

“Куз келди”

“Тонг қўшиғи”

“Ғалабачилар қўшиғи”

“Кузатиш”

“Дунё минбаридан”

“Боғ”

“Тошкент”

“Сени Ватан кутмоқда”

“Қайғу”

“Сен етим эмассан”

“Фольклордан ўрганайлик”

“Шариатдаги найранглар”

“Нон”

“Бу — сенинг имзоинг”

“Йўлдош”

“Мен Яҳудийман”

“Биламан”

“Ёдгор”

Ғофур Ғулом 1966 йил 10 июль куни вафот этган. Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Ўзбекистон, 100003, Тошкент шаҳри, Арпапай кўчаси, 1 манзили бўйича ёзувчининг уй-музейи фаолият кўрсатиб келади.

10.00 – 17.00 гача очиқ. Дам олиш куни: душанба. Тел.: 395-43-94

Видео галерея

Расмлар галереяси