Файнберг Александр Аркадьевич

Таваллуд топган сана: 2 noyabr 1939 йил

Вафот этган сана: 14 oktabr 2009 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

2116

Таржимаи ҳол

Александр Файнберг Аркадьевич – рус шоири, Ўзбекистон халқ шоири. Ўзбекистон шоирлар осмонида Александр Файнберг, шубҳасиз, энг ёрқин юлдузлардан биридир. Унинг ижоди ўта серқирра. У Тошкент, Москва ҳамда Санкт Петербург шаҳарларида чоп этилган  тўпламлар муаллифи. Унинг қаламига бадиий фильмларнинг сценарйилари мансуб. Россия Президентининг фармони билан Ўзбекистон шоири Александр Аркадьевич Файнберг 2008 йил Пушкин медали билан тақдирланган.

Александр Аркадьевич Файнберг 1939 йил 2-ноябрь куни Тошкентда – ота онаси 1937 йил Новосибирскка кўчиб келгандан сўнг туғилган.

Собиқ Жуковский кўчасида унинг болалиги ўтган. Етти йиллик мактабни тамомлагач, Александр Файнберг Тошкент топографик техникумига ўқишга киради. Техникумни тугатгач, Тожикистонга ҳарбий хизматга кетади. Сўнгра, Тошкент университетини (ҳозирги Тошкент давлат миллий университет) сиртқи филология факультетининг журналистика бўлимини тамомлайди ва талабалар кўп ададида ишлайди. 1961 йил И. Н. Коваль билан турмуш қуришади.

У ўн бешта шеърий китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, унинг сценарийлари асосида тўртта узун метражли бадиий фильмлар ва йигирмадан ортиқ мультипликацион фильмлар суратга олинган. У Алишер Навоийнинг достонларини ва шеърларини, шунингдек, бошқа замонавий ўзбек шоирларининг шеърларини рус тилига таржима қилган. Унинг шеърлари “Смена”, “Юность” (“Ёшлик”), “Новый мир” (“Янги дунё”), “Звезда Востока” (“Шарқ юлдузи”), “Новая Волга” (“Янги тўлқин”) журналларида ва АҚШ, Канада ва Изроил каби хориж мамлакатлари вақтли матбуотларида чоп этилган.

1999 йил “Пахтакор” футбол жамоасининг фожиали авиаҳалокатдаги ўлимининг 12 йиллиги муносабати билан унинг сценарийси асосида “Уларнинг тўп майдони осмонда” номли фильм суратга олинган, фильмда жаранглаган қўшиқ матни 1979 йил ёзилган Александр Файнберг қаламига мансуб.

Бир неча йиллар мобайнида А. А. Файнберг Тошкентдаги Ўзбекистон ёш ёзувчилар семинарига раҳбарлик қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланган.

2004 йил шоир А.А. Файнберг Россия Презинденти фармони билан Пушкин медали билан тақдирланган. Ушбу юқори мукофотга у Россия Федерацияси билан маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда рус тили ва рус маданиятини сақлаб қолишдаги улкан ҳиссаси учун сазовор бўлган. Ўзбекистоннинг шеърият гумбазида Александр Фаинберғ, шубҳасиз, энг ёрқин юлдузлардан бири. Унинг ижоди серқирра. У Тошкентт, Москва ва Санкт Петербург шаҳарларида чоп этилган ўн учта шеърий тўплам муаллифи.

Унинг қаламига еттита бадиий фильм сценарийси мансуб бўлиб, улардан энг диққатга сазоворлари: “Энг кўм-кўк осмон остида”, “Жазирама офтоб тагидаги уй”, “Қандаҳорда тобланганлар”, у, шунингдек, 18 та мультипликацион фильмлар муаллифи ҳамдир. Унинг насри катта қизиқиш уйғотади.

Ажойиб таржимон Файнберг русзабон китобхонга таниқли ўзбек шоирларининг кўплаб асарларини очиб берган. Москвада Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони чоп этилган Тошкентда эса Абдулла Орипов ва Хосият Рустамова, Сирожиддин Саид ва Омон Матчонларнинг шеърлари жамланган “Оқ қушлар галаси” тўплами нашрдан чиққан.

Файнберг шеърларида учқунли ҳажвия мавжуд. “Рубоий тори” достонида у кулгу орқали ўзбек чойхонасини ўзгармас ошини шундай тасвирлаганки, уни юзда табассумсиз ўқиб бўлмайди.

Александр Аркадьевич Файнберг 2009 йил 14 октябрь куни Тошкентда вафот этган.

Тўпламлари

* Велотреклар (1965),

* “Этюд” (1967),

* “Сония” (1969),

* “Шеърлар” (1977),

* “Олис кўприклар” (1978),

* “Осмон муҳри” (1982)

* “Қисқа тўлқин” (1983),

* “Ёйматўр” (1984),

* “Эркин сонетлар” (1990) 

* “Варақ” (2008)

* Муаллиф томонидан тўпланган 2-х томлик асарлар тўплами ижодкор вафотидан сўнг нашр қилинган.

Расмлар галереяси