Бошбеков Шароф

Таваллуд топган сана: 4 yanvar 1951 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

13394

Таржимаи ҳол

Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков фильмларининг сценарийсини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилди. 1990 йилда эса унга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. Шароф Бошбеков «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. Шароф Бошбеков адабиётнинг қутлуғ даргоҳига 80-йилларнинг бошларида қадам қўйган. Дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган.

Шароф Бошбековнинг «Г» варианти» (1981), «Ғурур» (1982) «Жумбоқ» (1986) каби ҳикоялари юзага келган. Шундан сўнг унинг ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди.

Шароф Бошбеков «Тушов узган тулпорлар» (1983) ҳамда «Эшик қоққан ким?» (1987) каби комедия, «Темир хотин» (1989), «Қасосли дунё» қисқа метражли фильм сценарийсини ёзди. Шунингдек, «Эски шаҳар гаврошлари» (1998) каби жиддий комедия яратди. Сўнгги вақтда унинг «Тақдир эшиги» драмаси майдонга келди. Айниқса «Темир хотин» пьесаси адибга катта шухрат келтирди. Унда фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, руҳиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар ҳажвий йўсинда умумлаштириб берилган. Адибнинг шу асари асосида кинофильм ҳам яратилди (1990). Шунингдек, у «Шариф ва Маъруф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби фильмларнинг сценарийларини ёзишда ҳам иштирок этди.

У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» фильмларининг сценарийсини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилди. «Чархпалак» номли 60 лавҳали видеофильмни ҳам яратди.

Шунингдек, «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарларини ёзди. Унинг «Темир хотин» асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг М.Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ деб топилди. 1990 йилда эса унга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. У «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси