Богданов Олег Павлович

Таваллуд топган сана: 26 mart 1925 йил

Вафот этган сана: 10 oktabr 2007 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Биологлар

4983

Таржимаи ҳол

Богданов Олег Павлович (1925-2007) - совет ва ўзбек зоолог-олими, биология фанлари доктори, профессор, Совет Иттифоқи даврида герпетологияни асосчиларидан бири саналади.

Богданов ўзининг илмий фаолиятини Ўрта Осиё давлат университетидан бошлаган. Сўнгги йилларда у Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси зоология институтида ишлади.

Олим зоологиядаги илмий тадқиқот ишини кенг қамровли - Ўрта Осиёнинг бўғимоёқлиларидан тортиб сут эмизувчиларигача, амфибия, судралиб юрувчилар ва қушларни ҳам ўз ичига олади.

Илмий ютуқлари: Ўрта Осиёда биринчи илон қўриқланадиган жойни барпо этиш, илонларни урчитиш ва ушлаш услуби муаллифи, илон ва чаёнлар заҳрини хавфсиз олиш, кўршапалакларни янги турини яратиш, Ўзбекистон фауналарини биринчи қайдномасини ёзиб қолдириш бўйича олим илмий ютуқларга эришди.

Илмий ишлари: «Ўзбекистон жониворлари», «Судралиб юрувчилар экологияси», «Ўзбекистон ҳайвонот олами», «Ўзбекистон қўриқхоналари» ва бошқалар. Бу илмий ишлари бир неча бор қайта нашр этилган. У “Герпентологлар қайдномаси”, “Ким Гав деди?” номли илмий-оммабоп ва болалар учун китоблар ёзди.

Илмий фаолияти давомида Богданов 20 дан зиёд фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлади, АҚШ, Германия ва Франция мамлакатларида зоологлар ва герпентологлар бўйича илмий жамиат аъзоси бўлди.

О. Богданов 2017 йил 10 октябрь вафот этган, Тошкент (Ўзбекистон) Боткино қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси