Таржимаи ҳол
Норқул Бекмирзаев 1944 йил 15 апрел куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
У "Ўзбек ҳарбий эпопеяси" (1978), "Жасорат ва адабиёт" (1980), "Ўзбек ҳарбий прозаси (1981), "Жасоратнинг бадиий талқини (1991), "Она юрт куйчиси" (2005), "Шеърият ишқига йўғрилган юрак" (2007) номли илмий китобларни эълон қилди.
Бу орада у бадиий ижод билан ҳам шуғулланиб "Тўғрига тўп ўтмас" (1991) номли ҳужжатли қиссасини чоп эттирди.
У ўнга яқин ўқув-услубий қўлланмалар, 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. "Нотиқлик санъати сирлари (2006), "Нотиқлик асослари (2006), "Нотиқнинг ён дафтари (2007), "Нутқ маданияти ва нотиқлик асослари" (2007), "Нотиқлик санъати асослари (2008) ўқув-қўлланмалари чоп этилган.
"Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи — 2009", Республика кўрик-танлови ғолиби. "Муаллимнинг ён дафтари (2011), ’"Юрист нутқи маданияти (2011) китоблари муаллифи.