Бакиров Аббос

Таваллуд топган сана: 16 may 1910 йил

Вафот этган сана: 29 yanvar 1974 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Режиссёрлар

1415

Таржимаи ҳол

Аббос Бакиров-собиқ совет ўзбек актёри, театр режиссёри ва СССР халқ артисти (1970)

Аббос Бакиров 1910 йил 16 майда Андижонда туғилган.

1931 йилдан 1972 йиллари Андижон вилояти Ю.Охунбобоев номидаги мусиқали драма ва комедия театри актёри бўлиб ишлаган. (Ҳозир З.М. Бобур номида)

1940 йилдан у режиссёрлик билан шуғулланган, 40 дан ортиқ спектаклларни яратган ва киноларда роль ўйнаган.

У 1974 йили 29 январда Андижонда дафн қилинган.

Унинг қизи Ойбарчин Бакирова 1950 йилнинг 27 июнида туғилган. У ҳам актриса ва унга 2000 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.

Мукофот ва унвонлари

Ўзбекистон ССР халқ артисти(1939)

СССР Халқ артисти (1970)

Хамза номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти (1970)

Театрдаги роллари

Т. Садиқовнинг “Богбон қиз” («Дочь садовника») —Маҳкам полвон

К. Яшеннинг“Тор-мор қилиш” («Разгром») —Арслон,Аҳмад Понсад

Хамзанинг “Бой ила хизматчи”(«Бай и батрак») —Ғофур

У. Исмаиловнинг«Рустам»—Рустам

Н. Гоголнинг«Ревизор»—Хлестаков,Городничий

Ф. Шиллернинг“Фитна ва севги”(«Коварство и любовь») —Фердинанд

У. Шекспирнинг“Ромео ваЖульетта”(«Ромео и Джульетта» —Ромео

«Онтариш» —Қосим дехқон

«Ҳамида» —Муслимбай

Постановкалари

1944 — К. Яшеннинг«Нурхон»

1945 — К. Яшеннинг«Офтобхон»

1945 — У. Шекспирнинг«Ромео ваЖульетта»

1950 — К. Яшеннинг«Равшан ва Зулхумор»

1950 — И. Султанов ва Уйгуннинг«Алишер Навоий»

1950 — С. Абдуллнинг«Алпомиш»

1951 — К. Яшеннинг“Тор-мор қилиш”(«Разгром»)

1951 — Хамзанинг “Бой ила хизматчи”(«Бай и батрак»)

1953 — Н. Гоголнинг“Ревизор”

1954 — С. Абдуллнинг“Муқими”

1955 — А. Каҳҳорнинг“Оғриқли тишлар” («Больные зубы»)

1956 — Хамзанинг«Холисхон»

1958 — А. Корнейчининг “Қанотлар” («Крылья»)

1970 — У. Исмаиловнинг“Рустам”

А.Қаҳҳорнинг “Ипакли сузана”«Шелковое сюзане»

«Нодира»

«Лайли ва Мажнун»

Кинодаги роллари

1939 – Азамат – Азамат

1955 – Эмиратнинг ҳалокати (Крушение эмирата) – Бухоро амири

1956 - Ибн Сино (Авиценна) – султон Маҳмуд Ғазнавий

1956 – Бахт изидан (Во имя счастья)– Рахмонов

1958 –Лениннинг йўлланмаси асосида (По путёвке Ленина)– Қори

1958 – Ўғиллар олға юради (Сыновья идут дальше)– Қосим

1958 – Мафтунингман (Очарован тобой)- Афзалов

1961 – Митти қўшча (Птичка-невеличка) – Носиров

1963 – Фарғоналик беш киши (Пятеро из Ферганы) - Урозов

1964 – Улуғбек юлдузи (Звезда Улугбека) - Аббос

1964 – Осиёни эгаллаган бўрон (Буря над Азией) – Қоплонбек

1964 – Қийин йўл (Трудный путь) - Турсунов

1966 – Икки қалб поэмаси (Поэма двух сердец) - Агзамхон

1968 – Командирнинг қайтиши (Возвращение командира) – Арслонов

1968 – Инқилоб чавондозлари (Всадники революции) - Худоёров

1969 – Ўткан кунлар (Минувшие дни) – Юсуфбек Ходжи

1970 – Қора консулнинг ўлими (Гибель Чёрного консула) – Худоёр Пансад

1973 – Одамлар орасида ёлғиз (Одна среди людей) - Рустамбек Тускаба

1974 – Баҳорда қалдирғочлар учиб келади (киноальманах - Ласточки прилетают весной) – Фаттох ота

1975 – Тоғ оралиғидаги ҳодиса (Это было в Межгорье) – Ҳасан мулла

А.Бакировнинг номи билан Андижон шаҳри ёшлар театри ва шаҳардаги яна бир кинотеатр аталади.

Расмлар галереяси