Бойсунқор Мирзо

Таваллуд топган сана: 1477 йил

Вафот этган сана: 1499 йил

Туғилган жой:Моварауннаҳр

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

5991

Таржимаи ҳол

Бойсунқор Мирзо (1477-1499), ҳукмронлик йиллари 1495-1497, Мовароуннаҳрда Темурийлар сулоласининг тўққизинчи ҳукмдори.

Бойсунқор Мирзо (1477-1499), Абу Саид темурийнингучинчи ўғли Султон Маҳмуд мирзанинг иккинчи ўғли бўлган.

Аввалида отаси унга Бухоро ўлкасини берди.

1495 йил отасининг вафотидан сўнг, Мовароуннаҳрда Темурийлар давлатини бошқарди. Бошқарган йиллари (1495-1497).

Унинг ҳукмдорлик вақтлари тинч бўлмади. 1496 йил ҳукмдорликни сақлаб қолиш учун бошқа темурий Султон Али мирза билан курашишга мажбур бўлди. Аввалига уни Шайбонийхонга яқин бўлган султон Маҳди ва Хамзалар қўллаб-қувватлашган, кейинроқ эса уни тарк этдилар.

Бобурнинг маълумотларига қараганда Байсункар Одили адабий тахаллуси остида яхши шеърлар битган. Самарқандда Байсункарнинг ғазаллари шу даражада оммалашган эдики, мирзанинг шеърлари бўлмаган уй кам бўлган.

1497 йил амакиваччаси темурий Бобур етти ойлик қамалдан сўнг Самарқандни қўлга олади ва Султан Бойсунқор Мирзо Ҳиссорга қочишга мажбур бўлади. Бу ерда уни Хусрау-шоҳ қўллаб-қувватлади, сўнгра, Самарқандни ишғол қилишда муваффақиятсизликлардан сўнг, у уни ҳимоя қилмай қўйди.

Бойсунқор Мирзо 1499 йилнинг 17 августда Ҳиссорда Хусрау-шох томонидан ўлдирилади. Бойсунқор Мирзодан кейин авлод қолмаган.

Расмлар галереяси