Бобоназарова Мариника Маратовна

Таваллуд топган сана: 7 sentyabr 1955 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Маданият

1130

Таржимаи ҳол

Бобоназарова Мариника Маратовна (асли қизлик фамилияси Нурмухамедова, 1955 йил 7 сентябрь) - совет ва ўзбек музей ишчиси, санъатшунос. И.В.Савицкий номидаги Нукус давлат санъат музейи директори (1984-2015 йилгача). Мариника Бобоназарова раҳбарлиги даврида музей оламга машҳур бўлди ва "Саҳродаги Лувр" мажозий номини олди – хорижликлар учун кутилмаган маскандаги рус авангарди ноёб (дунёда иккинчи) коллекцияси учун.

Мариника Нурмухамедова 1955 йил 7 сентябрда туғилган бўлиб, филолог олим, биринчи қорақалпоқ - Ўзбекистон фанлар академияси академиги, йирик партия етакчиси Марат Нурмухамедовлар оиласида дунёга келган

Тошкент давлат университетининг роман-герман филологияси факультетининг “Инглиз филологияси” йўналиши бўйича тамомлади. Сиртдан эса А.Н. Островский номидаги Тошкент театр ва санъатшунослик институтининг “санъатшунос” йўналишини битириб чиқди. Унинг диплом мавзуси: Игорь Савицкий - мусаввир, санъатшунос, музей яратувчиси.

1977-1983 йилларда Нукус давлат университетида инглиз тили бўйича ўқитувчи бўлиб ишлади.1983-1984 йилларда Нукусдаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида (ҳозирги И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи) илмий котиб ва бош қўриқловчи вазифасида фаолият юритди.

1984 йилдан 2015 йил сентябрга қадар-Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори. Отасининг дўсти Игорь Савицкий музей асосчиси ўлимидан сўнг музейни бошқарди. Мариника Бобоназарова раҳбарлиги даврида музей оламга машҳур бўлди ва "Саҳродаги Лувр" мажозий номини олди – хорижликлар учун кутилмаган маскандаги рус авангарди ноёб(дунёда иккинчи) коллекцияси учун.


Лувр қўриқловчиси (1998), АҚШ (1993), Франция (1998), Британия музейи (2000), Австрия (2002), Швеция (1999,2003), Голландияда (2007) музей ишларини ўрганади.

1998 йилдан-2015 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган.
У рус тили, инглиз тили ва француз тилларини мукаммал ўзлаштирган.

Расмлар галереяси