Азизхўжаев Алишер Аббосович

Таваллуд топган сана: 1953 йил

Вафот этган сана: 9 yanvar 2012 йил

Туғилган жой:Риштон

Йўналишлар: Сиёсатчилар

15337

Таржимаи ҳол

Азизхўжаев Алишер Аббосович — ўзбек олими, юридик фанлар доктори, профессор, сиёсий арбоб, бош вазир ўринбосари (1996—1998, 2003), маданият ва спорт ишлари вазири.

 

Таржимаи ҳол

 

Азизхўжаев 1953 йили Риштонда туғилган, отаси Фарғона вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларида фаолият юритаётган. У 1970 йилда Ленин номидаги Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлади, кейинчалик аспирантура, номзодлик-докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиб, юридик факультетида дарс беради.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг у Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси бўлди (1996 йилга қадар).

  • 1996-1998 йилларда Бош вазир ўринбосари сифатида (маданият ва таълим ишларини назорат қилади). Бир вақтнинг ўзида 1998 йил 21 апрелдан бошлаб диний оқим ва гуруҳлар фаолиятини қонунийлигини ўрганиш бўйича Муассасалараро ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритди.
  • 1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат ва жамият қурилиш академияси ректори вазифасида иш олиб борди.
  • 1998 йил 10 июлдан Ахборот фаолияти ва маълумотларни узатишни самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича Муассасалараро мувофиқлаштирувчи комиссия раис ўринбосари.
  • 2003 йил 7 октябрдан бош вазир ўринбосари (маданият ишлари назорати бўйича). Бир вақтнинг ўзида маънавият ва маърифат ишлари бўйича Республика кенгаши раиси.
  • 2004 йил 4 октябрдан Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири.
  • 2006 йил 6 июлдан 2007 йил ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби.
  • 2007 йил ноябрдан Тошкент давлат юридик институтида кафедра мудири.
  • Ўзбекистон Республикаси кураш федерацияси (миллий кураш) президенти

Алишер Азизхўжаев 2012 йил 9 январь ойида 58 ёшида саратон касаллигидан вафот этган.

Расмлар галереяси