Азимов Рустам Содиқович

Таваллуд топган сана: 20 sentyabr 1958 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Сиёсатчилар

18082

Таржимаи ҳол

Рустам Содиқович Азимов (20 сентябрь 1958 йил, Тошкент) — 2000 йил 1 августдан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, 2005 йил 11 февралдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, 2000 йил 8 ноябрдан 2002 йил 24 декабргача макроиқтисодиёт ва статистика вазири, 2003 йил 22 январдан 2005 йил 25 июлгача Ўзбекистон иқтисодиёти вазири, 2000 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси расмий аъзоси. Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси раиси, Корхоналарнинг банкротлик ва санацияси масалалари бўйича Хукумат комиссияси раиси, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб қўвватлаш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши раиси.

Таржимаи ҳоли

Рустам Азимов бир қанча олий таълим муассасаларини тамомлаган, жумладан, Тошкент Давлат университети ва Тошкент ирригация муҳандислари ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, магистратурага Оксфорд университетида таълим олган.

Фаолияти

  • Иш фаолиятини “Фотон” заводида мослаштирувчиликдан бошлаган, сўнгра турли бошқа лавозимларда ишлаган.
  • 1990 - «Ипак йули» банки бошқаруви раиси
  • 1991 дан 1998 гача — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси. Бир вақтни ўзида, 1992 йилдан — Европа реконструкция ва тараққиёт банки бошқарувчиси.
  • 1998 дан — Ўзбекистон Республикаси молия вазири (11 февраль 2000 йили Олий мажлис сессияси томонидан молия вазири этиб қайта тасдиқланган).
  • 1 август 2000 — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири — Умумиқтисодий комплекс раҳбари.
  • 8 ноябрь 2000 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари— макроиқтисодиёт ва статистика вазири ва бош вазир ўринбосарлик лавозимидан озод этилган — Ўзбекистон Республикаси молия вазири.
  • 2000—2005 — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири — Умумиқтисодий комплекс раҳбари.
  • 4 февраль — 25 июль 2005 йил — Бош вазир биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт вазири, иқтисодий комплекс ҳамда истеъмол товарлари ва тижорат комплекси раҳбари.
  • 25 июль — 22 ноябрь 2005 йил — Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва тижорат вазири.
  • 22 ноябрь 2005 — Ўзбекистон Республикаси молия вазири.
  • 29 декабрь 2007 — Вазирлар Мақкамаси раиси биринчи ўринбосари-Молия вазири – иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалр комплекси раҳбари.
  • 2001 йилдан - Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Республика комиссияси раиси.
  • 2001 йилдан - Корхоналарнинг банкротлик ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси.
  • 2001 йилдан - Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб қўвватлаш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши раиси.
  • 2016 йил Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан олиб ташланган.
  • 2017 йил Вазирлар Маҳкамаси биринчи ўринбосари – молия ва ташқи экономик алоқалар Комплекс бошқарувчиси лавозимидан олиб ташланган.
  • 2017 йил июнь ойидан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинланган.

Расмлар галереяси