Аъзамов Ғани

Таваллуд топган сана: 7 yanvar 1909 йил

Вафот этган сана: 2001 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

11083

Таржимаи ҳол

Ғани Аъзамов — машҳур ўзбек кино ва театр актёри. Ўзбекистон халқ артисти. 1930 йилдан Тошкентдаги Ҳамза номидаги театр актёри. 1909 йил 7 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

Энг қизиғи, Ғани Аъзамов актёр бўлишидан аввал трамвай ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. У ҳеч қачон Олий ўқув юртида ўқимаган. Катта саҳналарда кичик эпизодик роллар ижро этиб, у аста-секин сaнъат оламига кириб келган.

Ўзининг 60-йиллик ижодий фаолияти давомида Ғани Аъзамов буюк устозлар қўлида доимий равишда санъат сирларини ўрганиб келган. Ўз устида тинимсиз ишлаши ва ижодий изланишлари натижасида мукаммал образлар яратишга эришиб, томошабинларнинг меҳрига сазовор бўлиш баробарида, ўзбек театр санъатининг улкан намояндалари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Ғани аъзамов нафис, гўзал образлар яратиш билан бирга, қатъий образларни жумладан, “Алишер Навоий” спектаклида Иззат Султанов, Уйғун драмасидаги Мунажжима, С.Азимовнинг “Ҳақиқий севги” пьесасида Арслоншер, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сўнгги намуна” пьесасида Юсуф, Николай Гоголнинг “Ревизор”ида Бобчинский, Вильям Шекспирнинг “Икки верониялик” комедиясида Лаунс кабиларни гавдалантирган. У ўйнаган роллари профессионал актёрлик маҳоратининг ажойиб намунаси ҳисобланади.

Ғани Аъзамов яратган Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Қамар, Сарвар Азимовнинг “Қонли сароб” асаридаги Омонёр, Эркин Воҳидвнинг “Олтин девор” комедиясидаги Мўмин сиймоларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Ғани Аъзамов ҳам юмористик, ҳам драматик, ҳам лирик ролларнинг иқтидорли ижрочиси. Шу ўринда, Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» асаридаги Домла имом образи унинг ижодида ёрқин саҳифа очди.

Ғани Аъзамов 1935 йилдан кинода ҳам суратга туша бошлади ва «Ўзбекфилм» киностудиясида дунёга келган қатор кинофилмларда эсда қоларли образлар яратди.

Актёр «Наштар» ҳажвий киножурнали ташкил этилгандан сўнг, узоқ йиллар давомида Хўжа Насриддин образини ижро этган. 1961 йил «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлган ва бир неча орден ва медаллар билан мукофотланган.

2001 йил вафот этган.

Кинодаги роллари

1991 – Биринчи бўса (қисқаметражли)

1990 - Ажойиб аёл

1982 – Генерал Холматнинг бувиси

1978-1984 – Оловли йўллар – мулла

1978 – Шоир юраги | Фильм 1 (1-4 қисм)

1979 – Ҳақиқатни излаб | Фильм 2 (5-8 қисм)

1984 – Менинг Республикам | Фильм 5 (15-17 қисм)

1978 – Сенга шаҳарни ҳадя этаман

1978 – Ошпаз ва қўшиқчи

1975 – Холва таъми: эпизод

1974 – Йўлбарс керак

1974 – Абу Райхон Беруний

1973 –Меҳрибоним

1973 – Учрашув ва Айрилиқ: эпизод

1972 – Семурғ: эпизод

1972 – Бу яхши йигит

1971 – Севги драммаси: эпизод

1969 – Қари устанинг васияти

1969 – Меросхўр

1969 - Севишганлар

1967 – Тошкент – нон шаҳри

1966 - Икки юрак қиссаси

1964 – Қайердасан, Зулфиям?

1960 – Маҳаллада дув-дув гап

1958 - Мафтунингман

1956 – Қутлуғ қон

1956 – Ибн Сино

1953 – Бой ила хизматчи

Видео галерея

Расмлар галереяси