Отабой Эшонович Эшонов

Таваллуд топган сана: 15 mart 1916 йил

Вафот этган сана: 2 oktabr 1990 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ҳуқуқшунослар

4568

Таржимаи ҳол

Машҳур ҳуқуқшунос олим, юридик фанлари доктори (1950 й.), профессор (1951 й.). Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги (1960 й.), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1966 й.).

Сиёсий фанлар ассоциацияси Ўзбекистон бўлимининг асосчиси ва биринчи раҳбари. Тошкент шаҳрида туғилган.

1936 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Ушбу институтда аспирант (1936–39 йй.), ассистент, катта ўқитувчи (1939–43 йй.), доцент (1943–45 йй.), давлат ва ҳуқуқ кафедраси мудири (1954–55 йй.) бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Фанлар академияси (ФА) Тарих ва археология (1945–1951 йй.), Иқтисодиёт (1951–52 йй.) институтларида бўлим мудири.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Фан, маданият ва маориф бўлими мудири
(1953–1954 йй.). Ўрта Осиё давлат университетида кафедра мудири (1955–1958 йй).

Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институтида директор ўринбосари (1958–1959 йй.), директор (1959–1961 йй.), сектор мудири (1961 йилдан). Ўз илмий ва педагогик фаолиятини ҳуқуқшунослик ва давлатшуносликни ўрганишга бағишланган.

У бир неча дарслик ва ўқув қўлланмаларининг муаллифи. Бухоро шаҳридаги кўчаларнинг бирига О.Э.Эшонов номи берилган.

Расмлар галереяси