Асқаров Аҳмадали Асқарович

Таваллуд топган сана: 25 sentyabr 1935 йил

Туғилган жой:Наманган вилояти

Йўналишлар: Археологлар, Тарихчилар

12007

Таржимаи ҳол

Аҳмадали Асқаров — тарих фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академики. (1987) тарихшунос, археолог.

1935 йил Наманган вилоятида туғилган. У 1966-йилда ЎзР ФА Тарих ва археология институтида илмий ходим, ўқув ишлари бўйича директор муовини лавозимларида фаолият юритган. Сўнгра (1970—1980 ва 1983—1987 йилларда) Археология институти директори . “Зарафшоннинг бронза даври” мавзусида фан номзоди, 1977 йили эса Москвада “Бронза даврида Жанубий Ўзбекистон” номли докторлик ишини ҳимоя қилган.

ЎзР ФА Президиумининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раиси (1984—1998 йиллар), бир вақтнинг ўзида, ЎзР ФА Тарих институти директори (1991—1995 йиллар).

Академик А.Асқаровнинг илмий қизиқишларининг кўлами жуда кенг: Ўрта Осиёдаги бронза даври ва темир замонининг қадимий қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маданиятлари тарихи, Ўзбекистонда эрта уйғониш маданияти ва давлатчилиги, ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи, зардуштийликнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, археологик маълумотларга асосланган миллий кураш спорти тарихи ва бошқалар.

А.Асқаров – 450 дан зиёд илмий ишлар, шуларнинг 50 дан ортиғи чет тилларида, 16 монография, 1 та дарслик, 8 та ўқув-методик қўлланма муаллифи. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1995).

Расмлар галереяси