Таржимаи ҳол
Исфандиёрхон - 1910 - 1918 йиллари Хива хони. Хива хонлигининг ўзбек қўнғирот қавмидан ўн иккинчи ҳукмдори.
Исфандиёрхон 1871 йилда тўғилган. 1910 йили унинг отаси Муҳаммад Раҳимхон II нинг вафотидан сўнг тахтга Исфандиёрхон чиққан. Отасидан фарқли у алоҳида қобилиятларга эга эмас эди. Унинг ҳукмронлиги даврида давлат бошқарувида бош вазири Исломхўжа катта ўринни эгалларди. Унинг маблағи ҳисобига Хивада пахта тозалаш заводи, шифохона, дорихона, почта, телеграф, янги услубдаги мактаб қурилган. 1908-1910 йилларда Исломхўжа Ичан қалъанинг жануби-ғарбий томонида кичик мадраса ва энг баланд минорали ансабль қурдирган. Исломхўжа кейинроқ Исфандиёрхонга билдирилмаган ҳолда ўлдириб юборилган.
Император Николай II Исфандиёрхонни Муқаддас Станислав ва Муқаддас Анна орденлари билан тақдирлаган. 1910 йили Исфандиёрхонга Россия армиясининг Генерал-майори унвони берилган. 1911 йили Олий ҳазратлари яқинлари ҳисобига киритилган. 1913 йили Император Николай II дан «Олий ҳазрат» мақомини олган.
Россиядаги Февраль қўзғолони Хива хонлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1917 йил 5 апрелда ёш хивачилар Исфандиёрга ислоҳотлар ўтказиш талабини қўйишди. Хон халқ олдида вакилий орган - мажлис ташкил этишга ва унга ёш хивачиларни қўшишга ваъда беришга мажбур бўлди. Хон ҳукмронлик ваколати чегараланди. Мажлис раиси этиб ёш хивачилардан Бобоохун Салимов сайланди. Аммо кейинчалик вазият жиддийлашди ва тезкор кучлар оқими юқорини эгаллади. Натижада, ёш хивачилар ҳокимияти йўқ қилинди, эълон қилинган ислоҳотлар бекор қилинди. Шу вақтда Хивага туркман қавмининг раҳбари Жунаидхон қайтди. У хон қўшинлари қўмондони этиб тайинланди ва кўп ўтмай у барча ҳокимиятни ўз қўлига олди.
Исфондиёрхон хукумронлиги даврида Хивада янги масжидлар ва мадрасалар қурилди. 1912 йили Исфандиёрхон қабулхонаси қурилди. Бу Нурулла бой комплексида алоҳида корпус эди, унда бир қанча турли ҳажмдаги хонақолар жойлашган бўлиб, улар орасида рус модерни руҳида безатилган тахт хонаси мавжуд. Исфандиёрхон ушбу сарой учун кўп унсурларни Петербург императори фарфор заводига буюртма берган.
Фотограф ва биринчи ўзбек кинорежиссёри Худойберган Деванов Исфандиёрхонни ўз меросхўри билан фойтунда чиқиши ҳақида биринчи ўзбек ҳужжатли киносюжетини 1910 йили суратга олган.
1918 йили Исфандиёрхон Нурулла бой саройида Жунаидхон одамлари томонидан уюштирилган, давлат тўнтарилишида ўлдирилди. Тахтга унинг кичик ёшдаги укаси Саид Абдуллахон ўтқазилди (1918-1920 йиллари ҳукмронлик қилган). Ҳақиқатда эса ҳокимият Жунаидхон қўлида эди.
Мукофотлар
-Муқаддас Станислав 1-чи даражали ордени (1896)
-Олий императорлик ҳазратлари Николай II бриллиант вензели (1896)
-Муқаддас Анна бриллиантли 1-чи даражали ордени (1900)
-Оқ бургут ордени (1911)