Орипов Тўйчи

Таваллуд топган сана: 1924 йил

Вафот этган сана: 12 iyun 2015 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

8309

Таржимаи ҳол

Тўйчи Орипов — театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти.

1924 йил Тошкентда туғилган. Ҳамза номидаги Ўзбек драма театри саҳнасида роллар ижро этган. Роллари орасида: “Қутлуғ қон” (Ҳаким бойвочча), “Бой ила хизматчи” (Солиҳбой), “Келинлар кўзғолони” (Маҳкам) , “Абу Райҳон Беруний” (Маҳмуд Ғазнавий), “Қиёмат қарз” (Нўъмон Назаров), “Ғариблар” (Левицкий), “Юлдузли тунлар” (Шайбонийхон).

2015 йил 12 июнь Тошкентда вафот этган.

Кинодаги роллари

2013 — “Менинг вафодорим”

2004 — “Осмондаги болалар-2”, Бобожон, Бахтиёрнинг буваси

2003 — “Дев ва пакана”

2002 — “Осмондаги болалар”, Бобожон,  Бахтиёрнинг буваси

1998 — “Шайтанат”

1995 — “Бомба”, Раис ота, колхоз раиси

1992 — “Нолинчи вариант”, милиция генерали

1992 — “Камбағал одамлар”, маҳалла раиси

1991 — “Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади”, колхоз раиси

1987 — “Иккинчи айлана бўйича”

1987 — “Йиқилиш дарди”

1982 — “Даҳо ёшлиги”, эпизод ролда

1979 — “Оловли йўллар”, полициячи

1979 — “Ҳақиқат излаб”, 2-фильм (5-8 қисмлари)

1977 — “Шум бола”, савдогар

1975 — “Ўзингни енг”, колхоз раиси

1971 — “Кутилмаган нарса ёнингда”, эпизод

1966 — “Саят қўнғироғи”

1963 — “Фарғоналик бешовлон”, Эшмат

Мукофотлари

“Эл-юрт Ҳурмати” ордени.

Расмлар галереяси