Орипов Убай Орипович

Таваллуд топган сана: 9 iyun 1909 йил

Вафот этган сана: 24 noyabr 1976 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Математиклар, Физиклар

7392

Таржимаи ҳол

1962 – 1966 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси президенти.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956 й.), физика-математика фанлари доктори.

Физика соҳасидаги олим, фан ва таълим ташкилотчиси, жамоат арбоби.

1909 йил 9-июнда Қўқонда туғилган, 1976 йил 24 декабрда вафот этган ва Тошкентга дафн этилган.

ЎЗССРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1957).

Беруний номидаги ЎзССР Давлат мукофоти лауреати (1967).

1932 йил Ўзбекистон Давлат педагогика академиясини (ҳозирги СамДУ) тамомлаган.

Қўқон пахтачилик институтида ҳамда ЎОДУда ишлаган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941-1944 йиллар), сўнгра бирин-кетин ЎзР ФА Физика-техника институти, Ядро физика институти (асосчиси) ва Электроника институти (асосчиси), Физика-математика фанлари раиси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти ҳамда Ўзбекистонда бошқарувчилик лавозимларида ишлаган, “Гелиотехника” халқаро илмий журнали асосчиси ва бош муҳаррири.

400 дан ортиқ илмий иш, шу жумладан 15 та монография ва 20 дан зиёд ихтиролар муаллифи. 2 та фан доктори ва 30 дан ортиқ фан номзодини тайёрлаган.

Ўлимидан сўнг 2002 йил “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Расмлар галереяси