Арбенов Эдуард

Таваллуд топган сана: 2 yanvar 1913 йил

Вафот этган сана: 1 Феврал 2002 йил

Туғилган жой:Харьков

Йўналишлар: Ёзувчилар

3505

Таржимаи ҳол

Эдуард Арбенов — рус совет насрнафиси, драматург, таржимон, Совет иттифоқи ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Асл исми - Альфред Рудольфович Бендер.

Бендер Альфред Рудольфович, миллати немис, 1913 йил 2 январь куни Харьковда хизматчи оиласида туғилган. 1918 йили отаси оиласи билан Туркистонга, Тошкентга кўчирилган, ТуркСиб бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган.

1935 йили Альфред Бендер Тошкент давлат университетининг тарих факультетининг “Тарихчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўқиш даврида “Ўзбекистон комсомоли” газетасининг штатдан ташқари ходими бўлиб ишлайди.

1938 йили “Шарқ пионери” газетаси таҳририятига адабиёт ва санъат бўлими мудири лавозимига олинади. 1941 йили “Ўзбекистон комсомоли” газетаси таҳририятига Самарқанд вилояти бўйича махсус мухбир лавозимига ўтказилади.

1941 йили миллати туфайли жазоланган, 1947 йили оқланган.

1947 йилдан 1957 йилгача ёзувчилар Брянцев ва Дудинцевларнинг котиб-маърузачиси бўлиб ишлаган. 1958 йили Тошкентга қайтади ва “Ўзбекистон комсомоли” газетасида мухбир бўлиб ишини давом эттиради. 1961 йилдан Тошкентдаги “Ёш гвардия” нашриётида катта муҳаррир, 1965 йилдан нашриёт бош муҳаррири ўринбосари лавозимларида ишлайди. 1969 йилдан то нафақага қадар “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири ўринбосари бўлган.

1958 йили уйланган, турмуш ўртоғи - С.А.Беликова-Еланская- журналист, театршунос. 1960 йили қизи Майя дунёга келган.

2002 йили 1 февраль куни инсульт туфайли вафот этган.

Адабий ижоди

 

1965 йили Совет иттифоқи ёзувчилар уюшмасига аъзоликка қабул қилинган. Эдуард Арбенов таҳаллуси остида қуйидаги ҳикояларни нашрдан чиқарган:

“Жданко биз билан қолади”;

“Агар Борисни учратсангиз”;

“Бегона остона”;

романлари:

“Қақнус”;

“Берлин айланаси”;

“Токио вақти билан 6.30 да”.

1965 йили, ўзининг “Қақнус” номли романи асосида суратга олинган “26 чига ўқ узилмасин” фильмининг сценарий муаллифи бўлган. Бутун ижодий ҳаёти давомида ўзбек ёзувчиларининг асарларини адабий таржимаси билан фаол шуғулланган. У Шароф Рашидов, Назир Сафаров қорақалпоқ ёзувчиси Саидбергенов ва кўплаб таниқли Ўзбекистон носирларининг асарларини таржима қилган.

Кўп йиллар давомида ЎзССР Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги ёш шоир ва носирлар ишларини назоратига олган. Унинг ўқувчилари орасида машҳур шоир А.С.Файнберг ва бошқа машҳур адиблар учрайди.

Мукофотлар

Адабий фаолияти давомида Ўзбекистон Олий Кенгаши медаллари ва дипломлари билан кўп карра мукофотланган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига эга.

Оиласи

Майя Альфредовна Бендер, А.Р.Бендернинг қизи, шифокор-отоларинголог, ҳозирги вақтда Тошкентда яшайди ва ишлайди.

Расмлар галереяси