Ануш Текин

Таваллуд топган сана: 1050 йил

Вафот этган сана: 1097 йил

Туғилган жой:Гаржистон

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

2305

Таржимаи ҳол

Ануш-Тегин Гарчаи — 1077 йилдан 1097 йилгача Хоразм ҳукмдори, Ануштекин хоразмшоҳлар сулоласи асосчиси.

Рашид aд-дин ва Ҳофизи Абру қолдирган маълумотларига кўра, Ануш Текин туркий қавмлардан келиб чиққан ва Бекдили ўғуз сулоласига тегишли. Ёшлигида у Гаржистонда қул бўлган, салжуқий амирларидан бири — Исфахсалар Иззад-Дин Онар Билге Текин томонидан сотиб олинган. Сўнгра хизмат юзасидан мартабаси кўтарилиб борган ва натижада султон Маликшоҳ хизматигача етиб келиб, султоннинг ювиниш хонаси ва ювиниш учун унсурлар сақловчиси “таштдара” лавозимига эга бўлган.

Маълум вақтдан сўнг Ануш Текин Маликшоҳнинг ишончли инсонига айланди. Анъанага кўра таштдара лавозими билан боғлиқ барча ҳаражатлар Хоразмдан келадиган солиқ тушумлари ҳисобидан тўланганлиги сабабли, Ануш Текин 1077 йили Хоразм ҳукмдори (мутасаррифи) этиб тайинланди. Бироқ, Хоразм ҳокимияти тўлалигича унинг қўлида бўлмаган. Зеро, Хоразмда Маликшоҳнинг ўғли Аҳмад Санжарнинг мамлуки Экинчи ибн Қўчқор валий эди.

1097 йил Ануш Тегин вафот этади ва Хоразм ҳукмронлиги лавозими Экинчи ибн Қўчқорга ўтади, орадан озгина вақт ўтгач, Ануш Тегиннинг ўғли Қутб ад-Дин Муҳаммадга ўтади.

Расмлар галереяси