Таржимаи ҳол
Амир Сайид Шариф Раҳим Самарқандий (XVII-XVIII асрлар) – Ўрта осиё тарихчиси. Кўплаб мамлакатларда бўлган, бир қанча тилларни билган. Раҳим таҳаллуси остида форс тилида шеърлар ёзган.
Таҳминларга кўра, 1680 йили форсийда ёзилган “Тарих-и Сайид Раҳим” номли Ўрта Осиё насл-насаб жадвали мажмуаси айнан Самарқандий томонидан қайта ишланган.
Тўпламда муҳим саналар хронологияси, таниқли шахсларнинг туғилган ва вафот этган саналари, жанглар ва бошқалар келтирилган.
Асар Ўрта Осиё ва Қозоқистоннинг тарихини ўрганишда муҳим аҳамият кaсб этади.