Таржимаи ҳол
Алмати́нская А́нна Влади́мировна — рус совет ёзувчиси, таржимон. “Алма-атинская” — унинг адабий таҳаллуси. Қизлик фамилияси — Држеви́цкая, турмуш ўртоғидан олган фамилияси — Панкра́тьева.
1882 йил 31 декабрь (эски услуб ҳисоби бўйича 1883 йил 31 январь) куни туғилган.
Анна Алматинская Тошкент ёзувчилар уюшмаси асосчиларидан бири ҳисобланади. Ижод намуналари 1902 йилдан чоп этила бошлаган.
Алматинскаянинг энг машҳур ижод намуналаридан бири 3 та китобдан иборат “Гнёт” (Моғор) романи ҳисобланиб, у деярли чорак аср давомида шу асар устида ишлаган. Унда Туркистон ҳаётининг инқилобга қадар даври ёрқин тасвирланган, шунингдек, 1905-1907 йиллар ва 1917 йилги Ўрта Осиёдаги инқилоб тафсилотлари келтирилган.
А.Алматинская “Чўл сароблари” (“Степные миражи”) (1914 йил) биринчи Туркистон адабий-бадиий альманахнинг муҳаррири ҳисобланади, унда ўзининг бир нечта шеърлари ҳам чоп этилган.
У “Йўл ёқасидаги ўтлар” (1927) наср ва шеърий тўпламлар, “Қуёшга қасам” ва “Ўлимни енгиб” ҳикоялари ҳамда “Ўтган хотиралар” (Н. М. Махмудова билан ҳамкорликда) (1971) китоби муаллифи ҳисобланади.
Шунингдек, Анна Алматинская ўзбекчадан русчага Асқад Мухтор, Саид Назар ва бошқа ўзбек ёзувчиларнинг асарларини таржима қилган.
Анна Алматинская Тошкентда яшаган, 1973 йил 30 август куни вафот этган. У Тошкентдаги Боткина қабристонига дафн этилган.