Алишер Навоий

Таваллуд топган сана: 9 Феврал 1441 йил

Вафот этган сана: 1501 йил

Туғилган жой:Ҳирот

Йўналишлар: Шоирлар

28173

Таржимаи ҳол

Алишер Навоий (1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган. Ғарбда чиғатой адабиёти ҳисобланмиш ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаcи. Умуман олганда, бутун туркий халқлари орасида у каби йирик шахс йўқдир.

Навоий ёшлигидан Хуросоннинг (Трансоксания) бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро билан (1469-1506) дўст бўлган. 10-12 ёшидан шеърлар ёзишни бошлаган. Навоийнинг замондоши бўлмиш тарихчи Хондамир (1473(76) -1534) қолдирган маълумотларга кўра, машҳур ўзбек шоири Лутфий (1369-1465) қариган чоғларида болакай Навоий билан кўришади ва унинг шеърий иқтидорини юқори баҳолайди.

Ҳаёти давомида Навоий  мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. Бундан кўриниб турибдики, ўша даврлардаёқ Навоий машҳур шоир бўлиб улгурган. 1469 йилгача темурийлар ўртасидаги ўзаро ички низолар туфайли Навоий ўзининг она шаҳри Ҳиротдан узоқда яшашга мажбур бўлган.

1469 йил темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.

1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, 40 та работ (йўловчилар учун бекат), 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 9 та кўприк ва бошқаларни қурдиради. Бироқ, сарой амалдорларига Навоийнинг бу каби фаолияти ёқмайди ва турли фитналар орқали Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини бузишади.

Шундай қилиб, Навоий эгаллаб турган мансабидан озод этилиб, 1487 йил Астробод шаҳрига ҳукмдор сифатида юборилади. Бу ерда у икки йил хизмат қилади. Мазкур муддат ниҳоясига етгачгина, Х. Бойқаро унга Ҳиротга қайтиб, ҳокимиятда мансабга эга бўлишига руҳсат беради. Лекин Навоий бу таклифни рад этади. Рад жавобига қарамай, Бойқаро султоннинг яқин кишиси лавозимини (“мукарраби хазрати султани”) таклиф этади. Бундай лавозимда Навоий барча давлат ишлари билан боғлиқ ишларда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди.

Шу вақтдан Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади ва у кўпроқ ижод билан шуғулланади. У яратган асарларининг катта қисми айнан шу даврга тегишли. Навоий темурийларнинг сўнгги ҳукмронлик йилларида (1370-1506) яшаб ижод қилган. Шунинг учун унинг асарларида жамоат руҳи, даврга хос муҳим муаммолар устундир. 1490-1501 йиллар Навоий энг нафис, ижтимоий-фалсафий ва илмий асарларини яратган.

Алишер Навоийнинг ижоди улкан. Олти достонининг ҳажми 60 000 га яқин мисрани ташкил этади. 1483-1485 йиллар Навоий ўз ичига беш достонни олган “Ҳамса” асарини яратган: “Ҳайрат ул-Аброр” (“Яхши кишилариинг ҳайратланиши”), “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”).

Навоийнинг “Ҳамса”си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У – туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳақиқатан ҳам, Навоий чиғатой тилида (эски ўзбек тили) ҳам форс-тожик адабиёти билан бир даражада турувчи асар яратиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Ва у ўзининг беш ҳазинаси орқали бунинг уддасидан чиққан.

Навоий мусулмон Шарқининг, деярли барча жанрларида ўз қаламини синаб кўради ва ўз овози, ўз услуби борлигини кўрсата олади. Шарқ адабиётида “Лайли ва Мажнун” мавзусида 120 дан зиёд достон яратилган. Навоий ҳам шахсий ёндашуви ила ушбу мавзуда достон ёзади. Достонда Лайли ва Мажнун ўртасидаги севги баён қилинади. Ўз ифодасида Навоий одамийлик ва сўфийлик севгисини шарҳлашга ҳаракат қилган. Ўзининг сўфийлик қарашларини Навоий, шунингдек, “Фарход ва Ширин”, “Ҳайрат ул-Аброр” достонларида ҳам ифодалаган. Унинг достонларида сўфийлик мавзуси умумфалсафий даражага кўтарилган.

Мазкур достонларда, бир вақтнинг ўзида шоирнинг инсонпарварлик дунё қарашлари орқали дунёнинг долзарб муаммолари қўйилади. “Ҳамса”даги бошқа икки достонида - “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”) ҳукмдор билан боғлиқ муаммолар (Қаюмов А. Садди Искандарий. Тошкент, 1980 йил, ўзбек тилида) етакчи ўринга чиқади.

Маълум бўлишича, Навоий темурийлар саройига яқин бўлиб, дўсти ва подшоҳ Ҳусайн Бойқарога таъсир кўрсата олган. Шу сабабли, Навоий бу достонларида Ҳ. Бойқарога қаратилган ғояларни ифодалаб ўтган: дунёнинг ва шоҳ тахтининг ўзгарувчанлиги; ҳукмдорнинг ўз халқи олдидаги мажбуриятлари... Ҳамсанафислик анъаналарига нисбатан, Навоий ўзининг ижтимоий ва сиёсий қатъияти ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Абд ар-Раҳмон Жомий (1414-1492) Навоийнинг “Ҳамса”сини ўқиб, унга жуда юқори баҳо берган.

Ўзининг ижтимоий ва бадиий моҳиятига биноан, Навоийнинг “Ҳамса”си Ўрта Осиёда юқори ўринга эга бўлган. У кўп маротаба қайта кўчирилган. Ҳозирги кунда “Ҳамса” ёки унинг достонларининг катта рўйҳати мавжуд. Биргина Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти фондининг ўзида XV-XX асрларда қайта кўчирилган 166 та қўлёзма бўлиб, улар тўлиқ “Ҳамса” асари ёки унинг алоҳида достонларини ташкил этади. Шулардан 84 таси тўлиқ достон  кўринишидадир. Навоий “Ҳамса”сининг миқдори ва кенг тарқалиши уни Ўрта Осиё интеллектуал ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаганлигини кўрсатади.

Навоий бутун ҳаёти давомида жуда кўп насрий асарлар яратган. 1489 йили у барча шеърлари жам бўлган шеърий тўпламини якунлаган ва “Хазоин ал-маоний” (“Илмлар хазинаси”) номи остида тўрт девонини яратган. Мазкур тўпламни ташкил қилувчи барча шеърлар 50 000 дан зиёд мисрадан иборат. Шу билан бирга, Навоий мусулмон Шарқида маълум 21 жанрдан 16 тасида ижод қилган.

Навоий форсий тилида ёзилган ўз шеърларини “Девони Фоний” номи остида жамлаган. У форс шоирлари билан ҳам беллашмоқчи бўлган. Тўплам шаклида чиқарилган ғазалларини ўзини ҳисобласак, улар 3150 донани ташкил этади. Навоий ёзган шеърларининг миқдорига кўра пешқадам, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, Навоий форс тилидаги қасидаларини жамлаб, “Ситтаи зарурия” (“Олти зарурият”) ва “Фусули арбаа” (“Йилнинг тўрт фасли”) номли икки тўплам яратади.

Навоий ўз шеърияти орқали ўзбек (чиғатой) адабиётини янги даражага олиб чиқди. Навоийнинг назми мавзусининг кенглиги ҳамда жанрининг хилма-хиллиги бўйича ундан олдинги ўзбек адабиётини ортда қолдиради. У назмда достонлардаги каби дунёвий ва диний, сўфийликнинг долзарб масалаларини ифода қилган. Навоийнинг диний асарлари ҳам нашр қилинган: “Арбаин” (“Қирқ рубоий”), “Мунаджат” (“Аллоҳга илтижо”).

Сўфий прозаик асари “Насаим ал-муҳаббат” (“Муҳаббат шабадаси”)нинг тўлиқроқ матни нашр қилинган бўлиб, унда 750 та сўфий шайҳлар ҳақида маълумот келтирилган. Навоий илмий асарлар ҳам яратган. Улар қаторига форс ва туркий тиллар қиёси келтирилган асарларни киритиш мумкин: “Муҳокамат ал-луғатайн” (“Икки тил баҳси”); аруз назариясига оид (шеър ёзиш ҳажми) – “Мезон ал-авзан” (“Ҳажм мезони”), муаммо жанри назариясига оид – (жумбоқ) “Муфрадат”.

Бундан ташқари, у тарихий мавзуларда рисолалар яратган: “Тарихи мулуки Аджам” (“Эрон шоҳлари тарихи”), “Тарихи анбия ва хукама” (“Пайғамбарлар ва донолар тарихи”). Бадиий мактубларини “Муншаат” тўпламига жамлаган. Унинг шоҳ асарлари: Абд Ар-Раҳмон Жомий ҳаёти ҳақида – “Хамсат ал-мутахаййирин”, 1494, “Халати Саййид Хасан Ардашер” (“Саййид Хасан Ардашер ҳаёти”), “Халати Паҳлавон Муҳаммад” (“Паҳлавон Муҳаммад ҳаёти”)лардан иборат.

Алишер Навоийнинг сўнгги асари “Маҳбуб ул-қулуб” (1500). Унда шоирнинг сўнгги ижтимоий ва сиёсий қарашлари ёритилган.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; тинчлик ва тотувлик ҳукмрон суришига доим ҳаракат қилган.

Кўриб турганимиздек, Навоий мероси мавзу ва жанрлари бўйича турлидир. Унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда. Асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келган.

Видео галерея

Расмлар галереяси

Аудио