Алиев Магомед-Али Раджов-Гаджиевич

Таваллуд топган сана: 6 noyabr 1949 йил

Туғилган жой:Доғистон

Йўналишлар: Ҳайкалтарошлар

5931

Таржимаи ҳол

Магомед-Али 1949 йилда 6 ноябрда Доғистон шаҳар, Лакском туманида таваллуд топган. Ёшлигида Доғистондаги М.Юнусилау халқ рассомчилик студиясида шуғулланиб, расм чизишни бошлаган.

1976 йили Доғистон рассомчилик билим юртини тугатган. Ёш турмуш ўртоғи Нурзият билан (Ўзбекистон) Навоий вилоятига кўчиб келиб, осойишта ҳаёт кечиришни бошлайди.

Ёш рассомнинг ижодий фаолияти “Фарход” маданият уйига раҳбарликдан бошланган, болаларни ҳайкалтарошлик, кулолчилик, наққошликка ўргатган.

Бугун, Магомет Али Алиев Ўзбекистон рассомлар академияси аъзоси, Навои вилояти ва унинг ташқарисидаги санъатшуносларнинг кенг оламида шуҳрат қозонган шахс сифатида танилган. Унинг ишлари Ўзбекистон рассомлар уюшмаси кўриклари, халқаро кўргазмаларга бир неча бор қўйилган, айрим ишлари Республиканинг амалий санъати музейидан жой олган.

Навоийда ишлаган йиллари М. Алиев етук уста ва шахс сифатида шаклланишининг буюк ва самарали йўлини босиб ўтди. У рассом, ташкилотчи ва бошқарувчи сифатида шаклланди. Ижодий устахоналарнинг яратилиши унинг илдам ҳаракатлари натижаси бўлган. Ҳаётининг 30 йилига яқин даврини у ўзи учун иккинчи она юрти бўлиб қолган Ўзбекистоннинг аждодлари хотираси ва меҳмондўст халқини улуғлашга бағишлаган.

Бу ерда самарали меҳнати билан ҳайкалтарош сифатида шуҳрат қозонади. Кўплаб шаҳарлар, муассасалар ва ҳарбий бўлимлар у томонидан яратилган Амир Темур, Алишер Навоий, Ибн Сино (Авиценна), Собир Раҳимов каби Ўзбекистоннинг кўплаб тарихий маданият арбоблари ҳайкали ва бюстлари билан безатилган.

Сўнгги йилларда иштирок этган кўплаб халқаро танловларнинг доимий ғолибига айланиб қолган. У томонидан яратилган афсонавий аёл, Доғистон халқининг лакск достони қаҳрамони бўлмиш Парту Патимнинг ҳайкали Кумух тоғи қишлоқларидаги мемориалга ўзгача тароват бахш этиб туради.

2005 йил Магомет Али Алиевга Доғистон Республикасида хизмат кўрсатган рассом унвони берилган. Доғистонда ҳам у она диёрининг халқ қаҳрамонлари ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳайкаллари ва бюстларини яратишга муваффақ бўлган. Улар сирасида, Иккинчи жаҳон урушида Италияда хизмат қилган капитан Гасан Гусейн Камалов ва француз қаршилиги қатнашчиси Гусейн Кушаевлар ҳам бор. Доғистон халқ шоири Расул Гамзатов, шунингдек, Доғистон қаҳрамони Умаханов Мохамедсалом ҳайкалларини яратиб, Халқаро танловда ғолиб бўлган.

Ўзбекистон рассомлар уюшмаси ва АҚШ, Канада, Мексика ҳамда Швецияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда бир неча бор ўз ишларини намойиш этган. Улар Ўзбекистон амалий санъат музейидан ҳам ўрин олган.

М.Алиев Ўзбекистон бадиий академияси кумуш медали ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланган (2001). Мазкур шарафли унвон ижодкорнинг ҳамкасблари, барча Ўзбекистон рассомлар ижодий бирлашмаси, у кўп йиллар давомида муваффаққиятли бошқарган Навоий бўлими, шунингдек бошқа ижодий ва илмий жамият вакилларида ҳам ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотади.

М.Алиевнинг серсамара ижод намуналаридан шу аёнки, у ҳақиқий рассом сифатида ўз асарлари орқали халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашда кучли таъсир кўрсатган.

Унвон ва мукофотлари:

  • Ўзбекистон бадиий санъат академияси аъзоси
  • Ўзбекистон бадиий академияси кумуш медали (1999) ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланган (2001).
  • Доғистон Республикасида хизмат кўрсатган рассом (2005).
  • Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени.

Расмлар галереяси