Алауддин Аттор

Таваллуд топган сана: 1325 йил

Вафот этган сана: 19 mart 1400 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Файласуфлар

6687

Таржимаи ҳол

Ала-ад-Дин Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Аттор (1400 йил вафот этган) — ислом дини арбоби. Хўжагон -Нақшбандий сўфийчилик тариқатининг диний етакчиси. Шайҳ, тариқат шайҳлар олтин занжири кетма-кетлиги ҳисобида – ўн еттинчиси. Бахоуддин Нақшбандийнинг вориси ва муриди.

Таржимаи ҳол

Алауддин Атторнинг эрта болалик чоғлари ҳақида, деярли маълумот сақланиб қолмаган. У Хоразмлик бўлгани маълум. “Аттор” таҳаллуси (дорихоначи, аттор) унинг атир совдогари оиласидан эканини англатади. Болалигидаёқ Алауддин ота-онаси билан Бухорога кўчиб келган. Унинг отаси Муҳаммад Аттор Бухоро бозорида бир қанча савдо дўконлари бўлган ва Алауддин ўсмирлик даврида савдода кўпинча отасига ёрдам берган.

Отасининг вафотидан сўнг Алауддин мадрасада таълим олган. Укалари фойдасига ўз меъросидан воз кечиб, бор диққатини таълимга қаратади. Талабалик давридақ Хўжагон нишонининг дарвешлик йўлига туришга қарор қилади. Бахоуддин Нақшбандийга шогирд тушиш истагида унинг қизи билан унаштирилиш орқали шайҳнинг юрагига энг қисқа йўлни топди. Куёвнинг жони ортида йиртиқ буйра ва ювиниш учун кўзадан бўлак ҳеч нарсаси бўлмаган, ёстиқ ўрнида икки тошга бош қўйган ҳолда ухлаган. Аммо, унинг ўткир ақли, чуқур билими ва фидокорона турмуш тарзи Бахоуддинни жалб қилди. Аллауддин буюк шайҳнинг оила аъзосига айланди, бироқ Нақшбандийнинг шогирди бўлиш учун ундаги ўспиринлик талабчанлиги, ҳаддан зиёд қизиққонлиги ва ортиқча кибри ҳалақит қилган. Куёвининг шиддатли феъл-атворини тийиш учун шайҳ Бахоуддин уни мадрасани тарк этиб, ўзининг уйи Қасри-Хиндуванга кўчиб ўтишга мажбур қилади. У куёвини тариқатга бошлаган, лекин ҳар доим мунтазам равишда таваджух (юракни поклаш) ўтказган ҳолда ўз яқинида тутган.

Гарчан Алауддин Атторнинг адабий мероси бизнинг кунгача етиб келмаган бўлсада, исломнинг кейинги тариқат мактабларида унинг меҳнати “Макалат-и Арвах” га ҳаволалар мавжуд. Алауддин Атторнинг кўп ҳикматли гапларидан Рашахат ва Нафахатнинг баъзи бобларида, шунингдек Абул-Қосим Муҳаммад ибн Маъсуд ва Сарвар Мавлаиларнинг нашрларида фойдаланилган.

Шайҳ Алауддин Аттор ҳижрий 802 йилнинг Ражаб ойи бошида ўз ўлимини ўзи башорат қилиб, муридларига маълум қилади. Тез орада оғир бетоб бўлиб, шу ойнинг 20 чи санасида (1400 йилнинг 19 мартида) вафот этган. Шайҳ Алауддиннинг мозори Навмин қишлоғида жойлашган.

Расмлар галереяси