Аълам Зоҳир

Таваллуд топган сана: 1943 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Адабиёт, Ёзувчилар

5455

Таржимаи ҳол

Зоҳир Аълам - таржимон, публицист, драматург. Унинг публицистик мақолаларида замонасининг долзарб муаммолари ўз ифодасини топган. Унинг “Афандининг қирқ бир пашшаси” номли саҳна асари болалар қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган. Асар рус ва болгар тилларига таржима қилиниб, театр саҳналарида қўйилган.

Ёзувчи Зоҳир Аълам - уруш даври фарзанди. У 1943 йилда Тошкентда туғилди, аввал мактабда, сўнгра Тошкент Давлат университетида ўқиб, уни 1965 йилда битирди. Ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, 1967 йилдан “Ўзбекистон” нашриётида иш фаолиятини бошлади.

У, шунингдек, бадиий асарлар таржимаси билан ҳам шуғулланган. Хусусан, болгар мумтоз адабиёти намояндаси Павел Василевнинг “Тўсиқ”, “Ўлчамлар” каби қиссаларини, рус адиби Сергей Залигиннинг “Текширув” романини ўзбек тилига таржима қилган.

1985 йил Ўрта Осиёда илк бор лимонни “ўтроқлаштириш” устаси Зайниддин Фахриддинов ҳақида ҳикоя қилинувчи “Ота ўгитлари” ҳужжатли қиссаси нашр этилади. Шу йилларда адибнинг “Афандининг қирқ бир пашшаси” номли саҳна асари болалар қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган.

Зоҳир Аъламнинг “Бахтли чипта” номли биринчи китоби 1972 йили чоп этилган. “Шарқ юлдузи” журналида ишлаб юрган кезлари “Муқаддима” (1978), “БАМ манзаралари” (1978), “Кийик кўзлари” (1981) каби китоблари нашрдан чиқади.

Мазкур асарлари асосида 1989 йил саҳна асари саҳналаштирилган. Зоҳир Аълам узоқ вақт, катта қизиқиш билан публицистик фаолият билан шуғулланган. У ўзининг “Боёвут” (1986), “Майиз атрофидаги гаплар” (1990), “Жомбой ҳангомалари” (1991) каби публицистик мақолаларида замонанинг муҳим масалаларини ёритган.

Расмлар галереяси