Акромов Тошхўжа Акромович

Таваллуд топган сана: 23 may 1936 йил

Вафот этган сана: 2015 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Режиссёрлар

4398

Таржимаи ҳол

Тошхўжа Акромович 1936 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1955 йил А.Островский номидаги Тошкент театр ва бадиий рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган.

Ҳамза номидаги Давлат Академик драма театрида актёр, 1961 йилдан режиссёр ёрдамчиси ва “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри бўлиб ишлаган.

1968 йилдан “Ўзбектелефильм” студияси режиссёри. “Комилжон Отаниёзов куйлайди”, “Раъно Шарипова куйлайди”, “Ўзбекистон қўшиқ ва рақслари” концерт-фильмларини, “Шошмақом” бадиий мусиқий филмини (1973 йил Тошкентдаги V Бутунжаҳон телевидение фильмлари фестивали бош мукофотига сазовор бўлган) ҳамда “Оқ оёқли от ҳақида баллада” телевизион бадиий фильмини (Андижондаги республика кинофестивали мукофоти) яратган.

Расмлар галереяси