Акимов Фёдор Филиппович

Таваллуд топган сана: 1915 йил

Вафот этган сана: 1965 йил

Туғилган жой:Қозоғистон

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

4060

Таржимаи ҳол

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 705- ўқчи полк дастгоҳ пулемётлар бўлими қўмондони (Марказий фронтнинг 60-армияси 121-Рыльск ўқчи дивизияси) Совет Иттифоқи қаҳрамони.

1915 йил Актюбинск шаҳрида, ҳозирги Қозоғистон Республикаси Актюбинск вилояти марказий маъмуриятида хизматчилар оиласида туғилган. Миллати рус. Маълумоти якунланмаган ўрта. Тошкент вилояти Орджоникидзевский туманида яшаб хизмат қилган.

1941 йилнинг январь ойидан Қизил армия таркибида. Шу йилдан эътиборан фронтда. Бутун иттифоқ коммунистик партияси / Совет иттифоқи коммунистик партияси аъзоси.

1943 йил сентябрь ойида 705-ўқчи полки дастгоҳ пулемёт бўлими қўмондони. Катта сержант Фёдор Акимов пулемётлик ҳисоби билан ротада биринчилардан бўлиб Днепр дарёсидан Украина пойтахти Киевнинг шимолий қисмига ўтади, аммо душманларнинг сиқуви туфайли дарёнинг чап қирғоғига ўтишга мажбур бўлади.

Кейинроқ катта сержант Акимов яна бир бор Днепр дарёсини кечиб ўтади ва Глебовка дарёсига яқин тўхтаб, бир гуруҳ жангчилари дарёни кесиб ўтишлари учун душманларни ўққа тутиб туради. Бу ҳаракат ўқчи қўшин дарёни кесиб ўтишига ва Украинанинг Киев вилояти Вышгородск тумани Козарович қишлоғига бостириб киришга имкон берди.

СССР Юқори Совети Президиуми фармони билан 1943 йил 17 октябрда фронтда жанговар қўмондонлик топшириқларни намунали бажарганлиги учун, немис-фашистлари босқинчиларига қарши кураш ҳамда жасорат ва қаҳрамонликни кўрсатганлиги учун катта сержант Акимов Фёдор Филипповичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилиб, Ленин ордени ва “Олтин юлдуз” медали билан тақдирланди.

Урушдан сўнг Ф.Ф.Акимов хизматдан озод этилган. Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Орджиникидзевск тумани Қибрай шаҳарчасида яшаган ва ишлаган. У 1965 йилда вафот этган. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг шарқий Қорасу массивида жойлашган “Шўртепа” қабристонига дафн қилинган.

 

Мукофотлари

 

  • Совет Иттифоқи Қаҳрамони “Олтин юлдуз” медали
  • Ленин ордени
  • Қизил юлдуз ордени
  • Медаллар

Расмлар галереяси