Оҳунжонов Собир Собирович

Таваллуд топган сана: 10 oktabr 1919 йил

Вафот этган сана: 13 aprel 2012 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

8486

Таржимаи ҳол

Собир Собирович Оҳунжонов — совет, ўзбек ҳарбийси, Совет Армияси генерал-лейтенанти, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, ЎзССРда хизмат кўрсатган маданият ходими, ЎзССРда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

1940 йил В.И.Ленин номидаги Тошкент Қизил нишон ҳарбий билим юртини, 1955 йил М.В.Фрунзе номидаги ҳарбий академияни, 1966 йил Фарғона давлат педагогика институтини (сиртдан) тамомлаган. Фарғона ва Тошкент вилояти, Бойсун тумани ҳамда Тошкент шаҳар Халқ депутатлиги кенгаши депутатлигига сайланган, шунингдек, Фарғона, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳар ва Босун тумани Ўзбекистон Компартияси туман қўмитасига аъзоликка сайланган. БМҲ ҳарбий ташкилотлари Координацион Совет Союзи аъзоси бўлган (Москва шаҳри). Улуғ Ватан уруши йилларида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши армиясининг фронтида 1941 йил 3 сентярбдан хизматда бўлган. Уруш давридаги жангларда икки карра яраланган ва мия чайқалишини орттирган. 40-армиянинг алоҳида отрядига кирувчи 1-ўқчи полк таркибида лейтенант лавозимида хизмат ўташни бошлаган – 1941 йил августдан автомобиль аскарий бўлинмаси қўмондони этиб сайланган, кейинроқ пулемёт курсантлик аскарий бўлинмаси қўмондони бўлган.

1941 йилнинг сентябрь ўрталарида Киев мудофааси вақтида енгил жароҳатланади ва ҳарбий шифохонасига юборилади. 1941 йил декабридан 1942 йил январига қадар Харьков пиёда аскарлар билим юрти курсантларига қўмондонлик қилган, Ўрта Осиё ҳарбий округи (ЎзССР Наманган шаҳри) – катта лейтенант унвонини олган.

1942 йил январь ойидан ЎзССР Фарғона шаҳрида шаклланган 94-алоҳида ўқчи қўшилмасида автоматчиларнинг алоҳида бўлинмасига бошчилик қилган. 1942 йил автгустидан ҳарбий қўшилма Москва мудофааси учун Бабушкино шаҳрига юборилади ва Москва мудофаа чегарасининг 3-гвардия армияси таркибидан жой олади. С.С.Оҳунжонов капитан лавозимини олиб, штаб қўшилмасининг 1-бўлимида бошлиқ ёрдмачиси этиб тайинди.

1942 йил октябрида 94-алоҳида қўшилма Сталинград фронтининг 21-армия таркибига қўшилади ва Сталинград шаҳри мудофааси учун қонли жангларда қатнашади. 1942 йил ноябрида мазкур қўшилма таркибида С.С.Оҳунжонов Серафимович  шаҳрида Дон дарёси учун Паулюса бошчилигидаги немис-фашист аскарлар гуруҳи бўлмиш душман ҳужумига қарши мудофаада қатнашади. Ҳарбий қўшилма жангда катта йўқотишлар бўлади ва 1943 йилнинг январь ойи охирларида тор-мор этилади.

1943 йил январь ойидан август ойигача капитан С.С.Оҳунжонов Жанубий-Ғарбий фронт таркибида 3-гвардия армияси ўқчи штаб бошқарувида комендант бўлиб хизмат қилади ва Морозовск-Саливановск, Ильино, Первомайск станицалари ҳамда Глубокий, Каменск, Ворошиловград, Лисичанск шаҳарларини озод этиш жангларида қатнашган.

1943 йил августдан 1944 йил апрелгача капитан С.С.Оҳунжонов 3-гвардия армиясининг штаб бўлими тезкор бўлинмасида бошлиқ ёрдамчиси бўлиб хизмат қилади. Жангда у Донбасс, Горловка, Артёмовск, Константиновск, Славянск, Краматорск, Красноармейскларни озод этиш учун қатнашган.

1943 йилнинг октябрида ҳарбий ҳаракатлар вақтида кўрсатган жасорати ва мардонаворлиги учун капитан С.С.Оҳунжонов Қизил Меҳнат нишони ордени билан мукофотланган.

1945 йилнинг мартида жанговор вазифаларни намунавий бажарганлиги, шу билан бирга, кўрсатган қаҳрамонлик ва мардонаворликлари учун гварлия майори С.С.Оҳунжонов Қизил Меҳнат нишони ордени билан тақдирланган.

1945 йил 18-22 январь топшириғини бажаришда кўрсатган мардонаворлик ва жасорати учун Ҳукумат мукофотига лойиқ топилган – Қизил Меҳнат нишони.

1945 йилнинг июнида майор С.С.Оҳунжонов Ҳукумат урушининг I-даражали ордени билан мукофотланган.

Мукофотлари

7 та давлат орденлари ва СССРнинг 18 дан ортиқ медали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Мўғулистон Халқ Республикаси ва Чехословакия Социалистик Республикасининг 10 медали билан тақдирланди.

У Улуғ Ватан уруши даврида олий даражали Бош қўмондонининг 20 карра миннатдорчилигига эга бўлган. У ЎзССР Олий Кенгаши Раёсатининг 10 та дипломига сазовор бўлган.

Генерал-лейтенант С.С.Оҳунжоновнинг исми Ўзбекистон хотира китобига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари давлат музейида сақланади. Генералнинг намойиш кийими ва орденлари мазкур музей экспозициясининг бир қисми ҳисобланади.

Китоблари

С.С.Оҳунжонов томонидан чоп этилган китоблар:

1. Табиий офатларга қарши кураш — умумхалқ иши (Тошкент, 1978).

2. Ўзбек ССРининг фуқаро муҳофазасига — 50 йил (Тошкент, 1982).

3. Фуқаро муҳофазаси тизимида санитария ёрдами бўлими (Тошкент, 1982).

4. Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичида фуқаро муҳофазаси (Тошкент, 1983).

5. Совет халқининг 1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабасининг жаҳон-тарихий аҳамияти. (Тошкент, 1985).

Расмлар галереяси