Таржимаи ҳол
Чингиз Аҳмаров (1912-1995) – йирик боҳобат услубидаги рассом, портретчи-рассом, миниатюрачи-рассом, профессор, юзлаб ўқувчига сабоқ берган педагог. Ўзбекистон ва Татарстон халқ рассоми, Сталин мукофоти лауреати. Санъатшунослик оламида “Аҳмаров мактаби” номини қолдирган инсон ва йирик рассом.
Чингиз Аҳмаров 1912 йил 18 август куни Троицк (Жанубий Урал, Россия) да туғилган. Аҳмаровлар оиласида 11 нафар фарзанд бўлган, улар билан ҳам онаси, ҳам отаси тарафдан бувиси ва додаси яшаган.
Аҳмаровлар оиласида юқори маданият 19 асрдан ҳукм сурган, бобоси Мифтохитдиндан уларга катта кутубхона мерос қолиб, унда турк, татар ва озарбайжон тилларидаги қўлёзма ва тошбосма китоблар ва журналлар кўп бўлган. Чингиз болалигидан “Мулла Насриддин” номли журнални яхши эслайди, зеро, у ердаги суратларни кўчириб чизган, унинг опалари шеър мутолааси билан қизиқишган, пианино чалишган, уйда спектакллар қўйиб, адабий кечалар уюштириб, уйга меҳмонлар чақиришган.
Чингиз тўрт ёшидан болалар боғчасига, етти ёшидан эса катта акалари ўқиган мактабга боради. Олти ёшида Чингизга Гауфнинг “Кичкина Мук” китобини совға қилишади, китоб Дмитрий Митрохин суратлари бойитилган эди. Митрохиннинг суратлари болакайнинг тақдирини белгилаб берди – албатта, рассом бўлишни қалбига тугиб қўйди.
1927 йил бошланғич мактабдан сўнг ўн беш яшарли Чиншизни перлик бадиий билим юртига таклий қилишади. Перм билим юртидаги имтиҳонда Чингиз И. А.Крыловнинг “Қарға ва тулки” масалидаги суратларни чизади ва талабаликка қабул қилинади. Шу йилнинг ўзида Чингизнинг отасига ўғлининг соғлиғи туфайли яшаш иқлимини ўзгартиришни маслаҳат беришади ва Чингизлар оиласи Ўзбекистонга кўчиб келади – аввалига, Қарши, сўнгра Самарқандга.
1931 йил Чингиз Ахмаров Перм рассомчилик билим юртини тамомлайди, унинг диплом иши шаҳар драма театридаги Ф.Шиллернинг “Макр ва севги” фожиавий асарига чизилган суратлари бўлди. Мазкур асар театрнинг бадиий ҳаётида сезиларли воқеага айланди ва ёш рассомни турли ишларга таклиф қила бошлашди.
Дипломни қўлга олиб, Чингиз оиласига – севимли Самарқандига, уни доим чорлаган Темур мақбараси, Гўри Амирга қайтади.
Ахмаровнинг қайтишига Самарқандда бадиий техникум очилиб, унга Павел Беньков ва Зинаида Ковалевскаялар раҳбарлик қилишади, академик билимга эга москвалик ва петербурглик устозлар дарс беришган. Ёшгина Чингиз ҳам тез орада ишга киради, у мазкур мактабда чизмачилик ва рассомчиликдан дарс беради.
1934 йилнинг майида мактабдаги дарслар якунланиши билан Тошкентга келади ва пойтахтдаги ҳамкасблари билан танишади. Ўз ишларини Искандар акага кўрсатиб, Чингиз кутилмаганда Ғайратий, Шокира Сулаймон каби ёзувчилар ва иккита халқ эртаклари китобларини безаги учун буюртма олади.
Нашриётдаги фаолияти уни Абдулла Қаҳҳор, Зилфия, Парда Турсун, Ғофур Ғулом каби ёзувчилар, драматург Умар Исмоилов, шоир Мақсуд Шайҳзодалар билан яқинлаштирди.
Нашриётдаги газета ва журналларда ишлаб, у шунингдек, Усто Мўмин, Борис Жуков, Ўрол Тансиқбоев, Александр Волков каби рассомлар билан ҳам яқинлашади. У вақтлар Чингизнинг ёши бор-йўғи 22 да эди, бу каби ўқимишли ва қизиқарли инсонлар билан суҳбат унинг дидидаги маданият ва дунёқараш каби қирраларни шакллантиради.
1935 йил у Ленинграддаги Рассомчилик институтига ўқишга киришга қатъий қарор қилади ва у ерга ўз ҳужжатлари ва танлов ишларини юборади. Аммо жавобни кутиб қолади ва унинг ўзи Нева дарёсининг қирғоқлари томон йўл олади. Бироқ Ленинградда умидлари пучга чиқади: уни ўқишга қабул қилишмайди – танлов жуда кучли ўтади ва ҳар бир иштирокчи орқасида кучли рассомлар туради. Бу зарба жуда шавфқатсиз бўлди, аммо Чингиз бўш келмайди. У ўзининг рад этилган ишлари билан Москвага жўнайди ва Лев Бруни ҳамда Владимир Фаварский каби рассомларга юзланади, зеро Тошкентда ва Самарқандда улар ҳақида кўп эшитганди. Чингизни ўқишга илтифот билан қабул қилишади, унинг ҳужжатларини кўриб, “Изоинститут”га боришини маслаҳат беришади.
1942 йил Чингиз Ахмаров институтни якунлайди, институтни номи Суриков номига ўзгартирилган эди.
1944-1947 йиллар Ахмаров А.Навоий номидаги опера ва балет театрида қўлёзмалар яратади. Улкан ва мислсиз иши учун Чингиз Ахмаров 1947 йил 1-даражали Сталин мукофоти билан тақдирланади.
1955 йил Ахмаров кутилмаганда у учун муҳим бўлмиш муаллифлик иши учун буюртма қабул қилади – Қозондаги опера ва балет театрининг интерьерини шахсан безатиш. Ҳам ҳажман, ҳам ижодий ғояси бўйича улкан бўлмиш иш учун Ахмаров икки йил вақт сарфлайди.
1961 йил Ахмаровнинг тақдири ўзгаради. У Тошкентга қайтади.
У Улуғбек музейи учун бир қатор монументал-декоратив ишлар қилади, Беруний номидаги шарқшунослик институт айвони учун қўлёзмалар чизади. Тошкентдаги Навоий музейининг биносини, Самарқанддаги “Юлдуз” ресторанининг банкетлар залини безайди. Сочидаги “Ўзбекистон” санаторийсини, Тошкент метросидаги “Алишер Навоий” бекатини безайди. Ҳаттоки, Красноярск шаҳридаги кафени ҳам безашга улгуради – сибирликлар учун Ўзбекистондан ҳадъя.
Ушбу йиллар у Тошкент рассомчилик институтида дарс беришга ҳам лугуради, 1964 йил эса китоб графикасига қайтиб, Шароф Рашидовнинг “Кашмир афсонаси”ни безашга улгуради. Ахмарога шон-шуҳрат, фахр ва ҳурмат келади. 1964 йил у Ўзбекистон халқ рассоми бўлади, 1967 йил эса Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлади. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати уни “Ватан олдидаги хизматлари учун” олий мукофоти билан тақдирлайди.
2007 йил Чингиз Ахмаров таваллудининг 95-йиллигининг ҳукуматимиз томонидан нишонланиши ҳамда рассом хотиралари китобининг нашр этилиши президентимизнинг рассом ва унинг ижодига бўлган севги ва ҳурматдан далолатдир.
Чингиз Ахмаров 1995 йил 13 март куни 83 ёшида вафот этган. Унинг қабрига ҳайкалтарош Тожихўжаев томонидан ишланган ажойиб ҳайкали ўрнатилган, дафн маросими гавжум бўлган.