Таржимаи ҳол
Ишия (Александр) Абрамович Айзенштейн (1905 йил 22 декабрь — 1986 йил 17 декабрь) — Тошкентнинг шарафли фуқароси, шаҳар тимсолига айланган Курант соатининг қурилиши ташаббускори.
А. Айзенштейн 1945 йил Иккинчи Жаҳон Уруши йиллари ўз хизматини якунлар экан, Курант соатининг механизмини Шарқий Пруссиядаги Алленштайн номли кичик шаҳарчадан олиб келган. У озгина урилган соат механизмини қулаш ҳавфи туғилган бино ратушнасидан ечиб олган.
Кейинчалик ўз полки номидан сержант И. А. Айзенштейн механизмни тузатиб, Тошкент шаҳрига ҳадъя этган.
И. А. Айзенштейн Тошкент шаҳрида оламдан ўтган ва Боткина қабристонига дафн қилинган.
Шаҳар меъморий соат биноси лойиҳалари ўртасида шаҳар бошқармаси танлов ўтказган ва унда энг яхши лойиҳа танлаб олинди, у вақтлар 30 метрлик меъморий бино ноёб саналган. Курант биноси ўймалари машҳур ганч устаси, атоқли рассом-наққош, Фанлар академияси фаҳрий аъзоси уста Ширин Мурадов томонидан бажарилган. 1947 йил 9 май куни Тошкентдаги курант соати кўрсатгичлари ишга тушди. Курант соати биносига И. А. Айзенштейна номи ёзилган мармардан ясалган тахтача ўрнатилган.
Натижада, моҳир соаткашга айланиб, И. А. Айзенштейна жуда кўп йиллар давомида тошкент куранти механизмини бошқарган, шунингдек, 1966 йилги ер қимирлашидан кейин ушбу соат тикланишида фаол иштирок этган.