Айтматов Чингиз Торекулович

Таваллуд топган сана: 12 dekabr 1928 йил

Вафот этган сана: 10 iyun 2008 йил

Туғилган жой:Қирғизистон

Йўналишлар: Ёзувчилар

37069

Таржимаи ҳол

Чингиз Торекулович Айтматов (қирғ. Чыңгыз Төрөкулович Айтматов; 12 декабрь 1928, Шекер, Таласс ўлкаси, Қирғизистон АССР, Россия Совет Иттифоқи федерал социалистик республикаси, СССР — 2008 йил 10 июнь, Нюрнберг, Германия) — рус ва қирғиз ёзувчиси, дипломат, Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони (1997), Қирғизистон ССР халқ ёзувчиси (1974), Қирғизистон ССР ФА академики (1974), Жамиятшунослик меҳнат қаҳрамони (1978). Ленин (1963) ҳамда СССРнинг учта Давлат мукофотлари лауреати (1968, 1977, 1983).

Таржимаи хол

Чингиз Айтматов 1928 йил 12 декабрда Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган. Унинг отаси Торекул Айтматов (1903—1938) аввалига фаол деҳқон, сўнгра совет ҳамда партия ишчиси, Қирғиз СССР Давлат арбоби бўлган, лекин 1937 йил ҳибсга олиниб, 1938 йил отиб ташланган. Онаси - Нагима Хамзиева Абдувалиева (1904 - 1971), миллати – татар, армия сиёсий ишчиси, кейинчалик жамоат арбоби бўлган. Чингиз, унинг акалари ва сингиллари отасининг қистови билан унинг ўлимидан олдин Шекерга кўчиб келишган ва шу ерда улғайишган.

Саккиз синфни битириб, зоотехникумга ўқишга киради ва аъло баҳоларга битиради. 1948 йил Фрунзедаги Қирғиз қишлоқ-хўжалик институтига ўқишга кириб, 1953 йил тамомлайди. 1952 йил қирғиз тилидаги ҳикояларини тез-тез босма нашрда чоп эта бошлайди. Институтни тамомлагач, уч йил давомида ветеринар бўлиб ишлаш билан бирга, ёзувчилик ҳам қилиб, ҳикояларини нашрдан чиқаради. 1956 йил Москва Олий адабиёт курсларига ўқишга топширади (1958 йил тамомлаган). 1957 йил июнь ойида қирғиз тилидаги “Юзма-юз” ҳикояси “Ала-Тоо” журналида босиб чиқарилган. “Жамила” қиссаси эса босма нашрдан илк бор 1957 йил Луи Арагон таржимаси билан француз тилида чоп этилган. Шу йили унинг ҳикоялари “Янги дунё” журналида нашр қилинган, “Жамила” қиссаси ҳам рус тилида чоп этилиб, Айтматовга оламшумул машҳурлик олиб келган. 1959 йилдан Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси аъзоси

“Жамила”дан сўнг шунингдек, “Бўтакўз” (1960), “Биринчи муаллим” (1961), “Момо ер” (1963) ҳикоялари ҳамда “Тоғ ва адирлар ҳикояси” тўплами босма нашрдан чиққан. “Тоғ ва адирлар ҳикояси” тўплами учун ёзувчи Ленин мукофотига сазовор бўлган. Мазкур асарларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида ҳам рус, ҳам қирғиз тилларидан чоп этилган. “Биринчи муаллим” ҳикояси “Мосфильм” киностудиясида Андрей Кончаловский томонидан экранлаштирилган. “Бўтакўз” ҳикоясини эса Л. Шепитько экранлаштирган бўлиб, Кемал ролини Болот Шамшиев ижро этган. Кейинчалик Чингиз Айтматов асарлари асосида фильм суратга олиш бўйича Шамшиев энг яхши режиссёрлардан бирига айланган.

“Алвидо, Гулсара!” ҳикояси (1968) муаллифга Давлат мукофотини олиб келган. “Оқ кема” романи (1970) рус тилида чоп этилиб, узоқ йиллар давомида дунё миқёсида Чингиз Айтматовнинг энг машҳур асарлари сирасидан жой эгаллайди. Мазкур асарни экранлаштириш Венецияда бўлиб ўтган, Берлин халқаро кинофестивалида илк бор томошабинлар ихтиёрига ҳавола этилган. Ёзувчи Чингиз Айтматовнинг қозоқ драматурги Катай Муҳамеджанов билан ҳамкорликдаги иши – “Фудзиямадаги учрашув” (1973) саҳна асари ҳануз Қозоғистон театр саҳналаридан тушмаган. “Эрта қайтган турналар” (1975) қиссаси учун ёзувчи Токтогул номидаги мукофотга сазовор бўлган.

1973 йил 31 август куни Чингиз Айтматов совет ёзувчилари гуруҳи билан “Правда” газетаси нашриётига Солжениц ва Сахаров ҳақида хат ёзишади.

1977 йил “Денгиз ёқалаб чопаётган Олапар” қиссаси чоп этилиб, Германия Демократик республикасининг энг севимли асарига айланган, кейинроқ, немис ва рус кинематографиячилари томонидан экраклаштирилган.

1978 йил ёзувчи Жамиятшунослик Меҳнат Қаҳрамони шарафига мушарраф бўлган. 1980 йил “Асрга татигулик кун” романи чоп этилиб, у учун муаллиф иккинчи маротаба Давлат мукофотига сазовор бўлади.

СССР пайтида чоп этилган сўнгги асари “Қиёмат” (1986). Германия Федерал республикасига ташрифи чоғи Чингиз Айтматов Фридрих Хитцер билан танишади, натижада, немис таржимони ёзувчининг иш олиб борувчиси ва яқин инсонига айланиб қолади. Ижодкорнинг дўсти у билан 2007 йил январь ойигача ишлаб, тўсатдан юрак ҳуружидан вафот этади.

Чингиз Айтматовнинг совет вақтидан кейинги барча асарлари Фридрих Хитцер таржимонлиги остида “Unionsverlag” швейцария нашриётида немис тилида чоп этилган. Фридрих Хитцернинг ўлимидан сўнг унинг ёзувчи билан узоқ йиллик фаолияти, ижодга бўлган муҳаббати ва садоқати учун унга Чингиз Айтматов халқаро мукофоти берилганлиги 2011 йил Лондонда қайд этилган.

Совет давридан сўнг чет элда чоп этилган китоблари: “Чингизхоннинг оқ булути” (1992), “Кассандра тамғаси” (1994), “Эртаклар” (1997). “Қирғизистондаги болалик” (1998) ва “Тоғлар қулаганда” (“Абадий келин”) 2007 йил немис тилига таржима қилиниб, “Оппоқ қоплон” номини олган. Бу Айтматовнинг сўнгги асари бўлган. 1998 йил ёзувчи таваллудининг 70-йиллигини нишонлар экан, яна бир карра Қирғзистон Қаҳрамони шарафига лойиқ топилиб, она ватанида Халқ ёзувчиси унвонига сазовор бўлган.

1990 йил Люксембургнинг Буюк Герцоглигида СССР элчихонасига (1992 йилдан Россия Федерацияси Элчихонаси) бошчилик қилган, 1994 йилдан 2006 йилгача Бенилюкс, Белгия, Люксембург ва Нидерландия мамлакатларида Қирғизистон элчиси.

2006 йил фикрдоши Фарход Устажалилов (Айтматовнинг РФида ижтимоий ишлар бўйича ёрдамчиси) билан бирга “Чексиз суҳбат” номли Чингиз Айтматов хайрия фондини яратади. Мазкур фонд доирасида “Чексиз дунё” лойиҳаси, шунингдек, собиқ СССР мамлакатларида рус тилини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш лойиҳалари ишлаб чиқилган.

(1966-1989 йиллар) Қирғиз ССР томонидан СССР Олий Суди Миллатлар кенгашининг 7-11 чақирувлар депутати. Қирғиз ССРнинг 330-сонли Фрунзенск-Первомайск маъмуриятидан Олий Кенгашнинг 9-чақирувига сайланган, Миллатлар кенгашининг ташқи ишлар ҳайъати аъзоси. СССР Халқ депутати (1989- 1991 йиллар), СССР Президентлик кенгаши аъзоси, Қирғизистон марказий қўмитаси Компартияси аъзоси, СП СССР ва СК СССР котибияти аъзоси, Қирғиз ССР Тергов қўмитаси бошқарма раиси, Осиё ва Африка мамлакатлари ўртасидаги бирдамликни қўллаш иттифоқи қўмитасининг бошқарувчиларидан бири, “Хорижий адабиёт” журнали муҳаррири, “Иссиқ Кўл форуми” халқаро интеллектуал ҳаракати ташаббускори.

СССР Олий Кенгаши аъзоси бўлиб, 1990 йил март ойида С.Горбачёв Президентликка ўтирган вақти номзодлик нутқини сўзлаш учун сайланган.

Ёзувчи ҳаётининг сўнгги йилига келибгина, унга Нобель мукофотини бериш масаласи илгари туриб, даъвогарлик қўмитаси Турк ҳукуматини яратади, зеро, Айтматов “уларнинг фикрича, туркий тилда ижод қилган замонасининг йирик ижодкори” бўлган.

Ижодкор 2008 йил 10 июнь куни Германиянинг Нюнберг шаҳри касалхонасида даволанаётганида вафот этган. 14 июнь куни Бишкек шаҳарчасидаги “Ата Бейит” тарихий-мемориал мажмуага дафн этилган.

Икки маротаба уйланган. Иккинчи хотини – Мария Урматовна. Айтматовнинг биринчи турмушидан икки нафар ўғли (Санжар ва Аскар – Қирғизистоннинг хорижий ишлар бўйича собиқ вазири) бор. Элдор исмли ўғли ва қизи Ширин иккинчи турмушидан. Шунингдек, биринчи хотинидан тўрт нафар невараси ҳам бор.

Хотира

  • Бишкекдаги шаҳар боғи, рус драматик театри унинг шарафига номланган. Келажакда Қирғизистон пойтахтида Айтматовнинг музейи очилиши режалаштирилган.
  • 2008 йил октябрь ойида Иссиқ Кўлнинг шимолий қирғоғидаги Чўлпон отада Чингиз Айтматов ҳайкали очилган.
  • Литва зарбхонасида Қирғизистон миллий банки келишув имзолаб, унга кўра, “Чингиз Айтматов”, “Жамила”, “Биринчи муаллим”, “Она ер”, “Алвидо, Гулсара” ва “Оқ кема” номли олтитта коллекцион кумуш тангалар босиб чиқарилган.
  • Ёзувчининг исми билан Бишкек, Қозон, Анқара, Баку, Остона шаҳарларидаги кўчалар номланган.
  • 2007 йил Айтматовга бағишланган Қирғизистон маркаси муомалага кирган.
  • 2011 йил Бишкекдаги Ала-Тоо майдонига ёзувчининг ҳайкали ўрнатилган.
  • 2011 йил Лондонда Чингиз Айтматов Халқаро мукофоти таъсис этилган. Унга профессор Раҳима Абдувалиева асос солган бўлиб, мукофотлар совриндорларга Айтматов Академияси томонидан ёзувчининг таваллуд куни топширилади.
  • 2013 йил Москвадаги хорижий адабиёт кутубхонаси атриумида Чингиз Айтматовнинг ҳайкал-бюсти очилган, у РФ халқ рассоми Георгий Франгуляннинг иши.
  • 2014 йил “Аэрофлот” янги лайнерларидан бири Боинг 737-800ни Чингиз Айтматов шарафига номлаган.
  • 2014 йил Анқара шаҳрида Чингиз Айтматов ҳайкали очилган.
  • 2015 йил Москва шаҳрининг Люсиновск ва Катта Серпуховск кўчалари чорраҳасида Чингиз Айтматов номидаги хиёбон яратилган.
  • 2016 йил баландлиги 2,5 метр, кенглиги 1,25 метрни ташкил қилувчи Чингиз Айтматовнинг энг катта портрети яратилган бўлиб, у қўлда тикилган. Портрет “String Art” услубида бажарилган. Лойиҳа муаллифи “Улуу Кыргыз ИЗИ” (“улуғ Қирғиз изи”) Азамат Джаналиев @AzamatDzhanaliev.
  • 2016 йил Бишкек шаҳрида #ONE MAGAZINE AWARDS 2016 йиллик мукофотлаш маросими бўлиб ўтган. Чингиз Айтматовнинг ўлимидан сўнг унга улкан ютуқлари ҳамда ижтимоий, маданий ҳаёт ва илм-фан ривожи учун қўшган катта ҳиссаси учун “Авлодларни улуғлаш” деб номланган бош мукофот топширилган.
  • 2017 йил Москва шаҳрининг Жанубий маъмурий округида Павловск ва Подольск катта йўллари чорраҳасида Чингиз Айтматов номидаги хиёбон яратилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси