Айриев Армен Теванович

Таваллуд топган сана: 7 sentyabr 1910 йил

Вафот этган сана: 13 Феврал 1966 йил

Туғилган жой:Қорабоғ

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

4036

Таржимаи ҳол

Армен Теванович Айриев (Айриян) — совет офицери, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси (503- ҳарбий ҳаво флоти бўлинмаси авиация қўшини, 206-авиация қўшини, 7- авиация қўшини қўмондони, 8-жанубий ҳаво армияси фронти капитани), Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944), майор.

 

1920 йил 7 (20) сентябрь Қорабоғ автоном вилояти (Гадрутск тумани Тоғли-Қорабоғ Республикаси) Туг (Тук, Тох) қишлоғида деҳқонлар оиласида туғилган. Миллати — арман. Ҳаётининг катта қисми Ўзбекистонда ўтган ва ишчилар факультетининг 2-босқичида Самарқанднинг “Деҳқон” заводида чилангар бўлиб ишлаган.

 

1931 йил Қизил армия таркибида, бир йилдан сўнг – 1932 йилда эса Айриян бутун иттифоқ коммунистик партияси / Совет иттифоқи коммунистик партияси аъзосига айланади. Қизил армия сафида кичик авициячи мутахассислар мактабини ва Энгельск учувчилар ҳарбий авиация мактабини якунлайди.

 

Улуғ Ватан урушининг илк кунлариданоқ фронтда бўлган, 503- авиация штурмига оид ҳарбий ҳаво флоти бўлинмаси қўмондони лавозимини эгаллайди. 1943 йилнинг октябрь ойига келиб капитан Айриян аэродромлар ҳужумига бир юз бешта жанговар урушларни амалга оширган. Шу билан бирга унга ишониб топширилган ҳарбий ҳаво флоти бўлинмаси уч юз йигирма тўртта муваффақиятли жанговар учишларни амалга оширган, натижада, душманга жуда қаттиқ зарба етказилган. Таганрогск душманлар гуруҳига қарши ҳужумда ҳамда Донбасснинг озод қилинишида ҳарбий ҳаво флоти бўлинмаси қўмондони алоҳида шижоат кўрсатган.

 

СССР Олий Кенгаши раёсати қарори билан 1944 йил 13 апрелдан немис фашистик босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг жанговар вазифаларини намунали тарзда ижро этганлиги ҳамда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлиги учун капитан Айриев Армен Теванович Ленин ордени ва “Олтин юлдуз” медали билан тақдирланиб, унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилсин (№ 1316).

 

Урушдан сўнг А. Т. Айриян СССРнинг Совет ҳаво кучларида хизматни давом эттирди. 1947 йилда Совет ҳаво йўлларидаги офицерлик таркибида малака оширишни якунлади. 1951 йилдан Айриян заҳирадаги майор. Тошкентда яшаган, Тошкентдаги ижроий қўмитада ишлаган.

 

У 1966 йил 13 февраль куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда вафот этган. Тошкент шаҳрига (Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу шарқий массиви “Шўртепа” қабристонига) дафн этилган.

Расмлар галереяси