Аъзамов Йўлдош

Таваллуд топган сана: 10 may 1909 йил

Вафот этган сана: 16 iyun 1985 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Режиссёрлар

7132

Таржимаи ҳол

Йўлдош Аъзамов — ўзбек актёри, кинорежиссёри. 1909 йил 10 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.

1936 йилдан 1930 йилгача “Совкино” ҳамда “Востоккино” да актёр бўлган.

1930 йил Кинематография давлат техникумининг (С.А.Герасимов номидаги Бутун Россия кинематография давлат университети) актёрлик факультетини (С.Каомаров ва Ф.Никитин синфларида) тамомлаган.

1930 йилдан “Ўзбекдавфильм” трестида (кейинроқ “Ўзбекфильм”) актёрлик ва режиссёрлик фаолиятини бошлаган. Тарғиботчиликка оид бир қатор фильмларда актёр-режиссёри сифатида иштирок этган, юздан зиёд ҳужжатли-хроникал фильмлар яратган.

1930 йиллар охирига келиб Тошкент ЁТТ (ҳозирги Ўзбекистон ёш томошабинлар театри) режиссёри, Республика қўғирчоқ театри бадиий раҳбари. ЁТТда В.Катаевнинг “Танҳо елкан оқармоқда”, “Бизнинг қуролимиз”, А.Кроннинг “Четда” асарлари асосида спектаклларни саҳналаштирган.

1939 йилдан эътиборан “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёр-саҳналаштирувчиси. Ўзбекистон ССР кинематографияси иттифоқи аъзоси.

1985 йил 16 июнь куни Тошкентда вафот этган. Чиғатой қабристонига кўмилган.

Фильмография

Актёрлик фаолияти

  • 1927 – Аня
  • 1930 – „Ер чанқоғи“ – Қурбон Гулди
  • 1930 – Сўнгги бек
  • 1931 – Юксалиш
  • 1966 – Сайёд қўнғироғи – Ҳаким домла
  • 1968 – Йигит ва қиз
  • 1939 – Ўтган кунлар – эпизод
  • 1971 – Оловли сўқмоқлар – эпизод

Режиссёрлик ишлари

  • 1935 – Қилич
  • 1941 – Ўзбекча киноконцерт
  • 1945 – Тохир ва Зухра (Н.Ғаниев билан ҳамкорликда)
  • 1956 – Бахт учун (В.Аленин билан ҳамкорликда)
  • 1958 – Орол денгиси балиқлари
  • 1958 – Мафтунингман
  • 1859 – Фурқат
  • 1961 – Рад қилинган келин
  • 1963 – Истиқбол йўли
  • 1963 – Фарғоналик бешовлон
  • 1965 – Ойдин саҳифа
  • 1966 – Сайёд қўнғироғи
  • 1969 – Ўтган кунлар
  • 1971 – Оловли сўқмоқлар
  • 1973 – Зулматни тарк этиб
  • 1976 – Одамлар ташвишида
  • 1979 – Ота насиҳати
  • 1981 – Катта ва қисқа ҳаёт
  • 1983 – Пароль – “Регина меҳмонхонаси” (З.Ройзман билан ҳамкорликда)

Фильмлардаги иккинчи режиссёрлик фаолияти

  • 1942 – Ўргимчаклар
  • 1945 – Бедарак йўқолганлар

Тарғиботга йўналтирилган фильмлари

  • “Пахтани қандай териш керак”
  • “Пахтачилар”
  • “Колхоз тойи”
  • “Ўзбек ССР таржимат холи”
  • “Комсомол диёр”
  • “Тирик сув”.

Расмлар галереяси