Адашев Соли

Таваллуд топган сана: 2 mart 1923 йил

Вафот этган сана: 2 noyabr 1984 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Қаҳрамонлар

4957

Таржимаи ҳол

Адашев Соли — Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси, 2- Белорусия фронти 49- армия 42- ўқчи дивизияси 459- ўқчи полк бўлими қўмондони. Совет Иттифоқи қаҳрамони, катта сержант (1945).

1923 йил 2 март куни Наманган вилояти Норин тумани Тўда аҳоли пунктида деҳқонлар оиласида дунёга келган.

Миллати ўзбек. 1946 йилдан Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси аъзоси. 1941 йил Андижондаги педагогика техникумини тамомлайди. Бошланғич мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1942 йилдан Совет Армияси таркибида бўлиб, фронтга хизматга кетган.

23.06.1944 йил душман ҳужуми вақтида сержант Адашев қўмондонлиги остида 459-ўқчи полк бўлими 20 нафар гитлерчиларни ўлдиришади. Черневка қишлоғининг Бася туманини босиб олиб, қуршов остида жанг олиб боради ва ёрдамга келган бўлимлар билан бирлашиб олади.

Урушдан сўнг Наманганда яшайди ва ишлайди.

1984 йил 2 ноябрь куни вафот этган.

Мукофот варақасидан:

“Ўртоқ Адашев ўз бўлими билан 23.6.44 йил биринчи бўлиб душманга қарши курашган ва 10 тагача немисни ўлдиришган. ... 24.6.44 йил ўртоқ Адашев юқоридан улоқтирилган граната ва автомат орқали узилган ўт орқали 6 нафар немисни ўлдириб, бир нафарини асир олган.

Чернявкадаги урушда ўртоқ Адашев биринчи бўлиб, қишлоққа кириб олади ва станок пулеметини вайрон қилган. Ротадагилар орасида биринчи бўлиб Бася дарёсини қамал қилган.

24.6.44 йил 14 соат давомида қамал остида бўла туриб, ўз феъл-атвори билан жангчиларни танк ва мотопехота ёрдамида курашга руҳлантирган. Шахсан ўзи битта қўл пулемети ва снайперини йўқ қилган”.

Мазкур кўрсатган жасоратлари учун катта сержант Адашев Соли 1945 йил 24 март куни СССР Олий Кенгаши Президумининг Қарорига кўра Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва Ленин ордени ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган.

Расмлар галереяси