Адашев Раджаб Халимович

Таваллуд топган сана: 15 iyul 1944 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

7584

Таржимаи ҳол

Адашев, Ражаб Халимович  — ўзбек кино ва театр актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997).

1944 йил 15 июль Самарқанд вилоятининг Ургут туманида таваллуд топган.

Мактабни битиргач, Ражаб Адашев қурилиш ташкилотларида ишлайди ва бўш вақтларида Ургут халқ театрида роллар ижро этади. 1964 йили у “Ўзбекфильм” киностудияси актёрига айланган, 1970 йили эса Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлайди. Ўзининг актёрлик фаолияти давомида 60 дан зиёд фильмларда суратга тушган.

Мукофотлари:

  • Энг яхши эркак роли “Абдуллажон, ёки Стивен Спилбергга бағишланади” (1993)
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997).

Фильмография: “Наташа хоним” (1965), “Ғор сирлари” (1966), “Қуёш билан ортга қайт” (1971), “Қўрқувсиз” (1971), “Семурғ” (1972), “Хоразм афсонаси” (1978), ”Шахсий қўриқчи” (1979), “Алибобо ва 40 қароқчи” (1979), “Чўлоқ дарвеш” (1986), “Абдуллажон, ёки Стивен Спилбергга бағишланади” (1991), “Кичкина табиб” (2000), “Алпомиш” (2000), “Бойвочча” (2007), “Янги бой” (2008), “Дил пайванди” (2008), “Амакиваччалар” (2008), “Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар” (2008), “Қалдирғочлар яна қайтади” (2009), “Уйланиш” (2009), “Чемпионлик орзуси” (2009) ва бошқалар.

Расмлар галереяси