Абулғози

Таваллуд топган сана: 24 avgust 1603 йил

Вафот этган сана: 1664 йил

Туғилган жой:Урганч

Йўналишлар: Тарихчилар, Ёзувчилар, Шоирлар

6910

Таржимаи ҳол

Абулғози, Абул Ғозий хон (Абул Ғозий, Боғодур хони, Абулғози Багадхон) - Чингизхоннинг авлодларидан бўлган Хива хони, шунингдек тарихчи, биринчи ўзбек ёзувчиси, мумтоз ўзбек адабиёти ва адабий тилининг асосчиси сифатида танилган.

1603 йил 24 август куни Урганч шаҳрида туғилган, Араб Муҳаммад хоннинг ўғли.

17 ёшида отасидан ўз улушини олиб, акалари билан низолашиб қолади ва Фoрсга сургун қилинади. 1644 йил Абулғози Урганчга қайтади ва хон этиб тайинланади. Акалари билан узоқ вақт кураш олиб бориши оқибатида 1645 йил тахтга ўтиради. У туркманлар, қалмиқлар, Бухоро хонлигига қарши жанг қилди. 1663 йилда тахтни ўғли Муҳаммад Ануш фойдасига қолдиради ва 1664 йил вафот этади.

Абулғози "Туркманлар шажараси" (1661 йил якунланган) ва "Турклар шажараси"; (1852 йил Қозонда ва 1871 йил Санкт-Петербургда нашрдан чиққан) икки тарихий асар муаллифи сифатида танилган; асар баъзи Оврупа тилларига, шу жумладан Саблуков томонидан рус тилига ҳам таржима қилинган ва И.Н.Березин томонидан нашр қилиниб, “Шарқ тарихшунослар кутубхонаси”га жойлаштирилган (т. III, Каз., 1854 йил).

Ҳаётининг сўнгги йилларида у ўзи ҳам тегишли бўлган Чингизхон ва Шайбонийхон сулоласи тарихини соф ўзбек тилида ёзишни бошлайди. Абулғозининг ўзбек адабиётидаги аҳамиятли ўрни шундаки, у форсларнинг кучли таъсиридан азият чеккан чиғатой адабий тилига очиқчасига қарши чиққан. Абулғози ёзган тил хивалик ўзбекларнинг жуда осон, содда тили бўлиб, чиғатой адабий тилидан кучли фарқ қилган. Абулғозининг услуби асарларидаги илмий характерига қарамай, ўзининг тушунарлилиги ҳамда луғатининг бойлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга кўплаб ўзбек халқ ибораларини ўз ичига олади.

Расмлар галереяси