Таржимаи ҳол
Ал Беруний — Хоразмнинг буюк алломаси, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларда оид қомусий асарлар муаллифи. Беруний Ўрта Шарқда илк бора Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган.
Берунийни чинакам ўрта асрлар Шарқининг илм-фан қомусий олими десак муболаға бўлмайди. Америкалик тарихчи Дж.Сартон буюк олим ҳақида: “Астрономия ва математика, астрология ва жўғрофия, антропология ва этнография, археология ва фалсафа, ботаника ва минерология унинг буюк номисиз қашшоқлашиб қолган бўларди” деган.
Унинг тўлиқ исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний. 973 йил 4 сентябрь куни Хоразмнинг қадимий пойтахти Кот шаҳрида дунёга келган. Беруний ҳаётининг эрта дамлари ҳақида маълумот кам, фақат чин етим бўганлиги маълум. Бурни катта бўлганлиги сабабли уни “Бурунли” дея аташган. Бироқ, кўримсиз ташқи кўриниши остида зийрак ақл эгаси яширинган бўлиб, вазири ва амакиваччаси Хоразмшоҳ Ироқ назари остига тушади. Қариган чоғида Беруний шундай ёзади: “... Ироқлар оиласи менга нон-чой бериб, одамлар орасига олиб чиқди...”
У мукаммал математик ва фалсафий билим эди. Берунийнинг биринчи устози астрономия, математика ва тригонометрия бўйича таянч асарлар муаллифи Абу Наср Мансур ибн Ироқ ал-Жадий бўлган.
Берунийнинг фикрича, табиатда барча нарса табиат қонунияти асосида ўзгаради, бу қонуниятларни эса фақатгина илм-фан ёрдамида англаш мумкин. Унинг асосий асарлари математика ва астрономияга бағишланган бўлиб, Хоразмнинг хўжалик ҳаётида улкан амалий аҳамиятга эга бўлган – ер суғорилиши ва савдо сайёҳатлари ҳақида ёзилган.
У даврда астрономия фани олдидаги масалалар солномани мукаммаллаштириш ҳамда осмондаги юлдузлар орқали Ернинг жойлашувини аниқлашдан иборат бўлган. Қуёш ва Ойнинг осмондаги аниқроқ жойлашувини белгилаб, эклиптикнинг экваторга энгашиши, қуёш ва юлдуз йилларининг узунлиги ва бошқалар каби астрономик доимийликларни ўлчай олиш муҳим бўлган. Бу эса ўз ўрнида, математика фани ривожини, хусусан, бир тарафадан ясси ва сферик тригонометрия, бошқасидан аниқроқ белгилаш учун асабобларни талаб қилар эди.
Берунийнинг бу соҳалардаги ютуқлари бир неча асрлар давомида тенгсиз ютуқ бўлиб хизмат қилди. Беруний Ер радиусини унинг айлана шаклга эгалигидан келиб чиққан ҳолда, деярли аниқ белгилаган (6000 км дан ортиқ). Беруний айрим астрономик муаммолар асосида қадим юнон ва қадим ҳинд файласуфларининг тараққийпарвар ғояларини қабул қилиб, уларни такомиллаштирган: тўқ жисмлар, яъни сайёралардан фарқли ўлароқ, Қуёш ва юлдузларнинг бир хил оловли табиатини маъқуллаган; юлдузлар ҳаракатини аниқлаб, Ерга нисбатан уларнинг баҳайбат ўлчамини белгилаган; Ернинг тортиш кучини ўрганган. Беруний Қуёш Ер атрофида эмас, балки Ер унинг атрофида айланишини тасдиқлаб, Птоломейнинг дунё геоцентрик тизимини маъқуллашга доир барча гумонларга нуқта қўйган.
У шафақ ва кун ботиши уфқ орқасида яширинган қуёш нурларидаги чанг зарраларининг чиқиши оқибатида юзага келишини тушунтириб берган. Қуёш тутилиши вақтида (Қуёш тожи) атрофида пайдо бўлувчи ёрқин тароват ҳақида “Тутунга ўхшаш” табиат фикрини айтган. Беруний геодезик ўлчовларнинг астрономик усулларини ишлаб чиққан. В. Снеллиусдан 600 йил аввал масофада тригонометрик ўлчам усулини таклиф қилган. Ўша даврларда фойдаланилган (астролябия, квадрант, секстант) асосий астрономик асбобларни мукаммаллаштирган. 400 йил давомида дунёдаги энг катта ҳисобланган радиуси 7,5 метрлик биринчи силжимас квадрантни Қуёш ва сайёраларни кузатиш учун ихтиро қилган. У томонидан олиб борилган эклиптиканинг экваторга эгилганлигини ўлчаш ишлари аниқлиги бўйича кўп асрлар давомида тенгсиз бўлган.
“Қадимий халқлар хронологияси” номли илк асарида (1000 йил) Беруний ўша даврларда маълум бўлган барча халқларга тегишли солнома тизимларини таърифлаб чиққан. У томонидан қилинган астрономик тадқиқотлар ва бошқа илмий ишлар “Астрономиянинг асосий бошланиш шарҳлари китоби”да ёзилган.
Кот ва Қўрғон шаҳарларида маҳаллий бошқарувчилар саройларида, кейинроқ шоҳ Маъмун саройида Хоразмда яшаган, таниқли олимлар жамланган академияни бошқарган. Унда Ибн Сино ҳамда ал-Хоразмийлар алгебра фани асосчилари бўлишган. Ибн Сино билан ўзаро ёзишмалари сақланиб қолган. Унда Арасту китоби ҳақида мулоҳазалар билан алмашинилган.
1017 йилдан бошлаб, яъни Хоразм султон Маҳмуд Ғазнавий томонидан босиб олингач, Ғазна шаҳрида султон Маҳмуд ва унинг ворислари Маъсуд ҳамда Маъдудлар саройида яшайди, Маҳмуднинг Ҳиндистонга қилган сафарларида қатнашиб, бир неча йил шу ерларда яшайди ҳам. Ал Беруний ижодида “Ғазна” босқичи энг серсамара босқич бўлган. Шу йиллар Ҳиндистонга қилинган сафарлари унинг таянч асари бўлмиш “Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби” (“Ҳиндистон” 1030 йил тамомланган) дан жой олган. Султон Маҳмуднинг ўлимидан сўнг тахтни унинг ўғли Маъсуд эгаллайди. У Берунийга жуда илтифотли бўлган. Беруний Мъсуд ҳақида шундай дейди: “У менга бутундай ижод билан шуғулланишим учун шароит яратиб берди, мени ўз раҳнамолигига олди...”.
Бу йиллар Беруний умумий жаҳон харитаси келтирилган энг асосий асари “Маъсуднинг астрономия ва юлдузларга оид қонуни” асарини ёзади.
Берунийнинг илмий мероси 150 та асарни ўз ичига олган бўлиб, улар математика, астрономия, жўғрофия, минерология, тарих, этнография, филология ва фалсафага доир. Табиат ҳодисаларини текширувчи олим ўрнида у рақамлар тушунчаси кенгайиши, кубик тенгламалар назарияси, сферик тригонометрияга ўз ҳиссасини қўшган, тригонометрик жадвалини тузган. Араб, форс, юнон, сурий ва санскрит тилларини билган ва бир тилдан бошқасига таржима қилишнинг табиий-илмий терминологиялари қоидаларини ишлаб чиққан.
1030 йил якунланган “Ҳиндистон” асарида ҳиндларнинг яшаш тарзи, маданияти ва илм-фанлари ҳақида батафсил маълумот берган, уларнинг диний-фалсафий тизимларини баён қилган. Ал Беруний ўз ишларида таққосий усулдан фойдаланган: “Мен ҳиндларнинг борлик назариясини келтирмоқдаман, бир вақтнинг ўзида юнонлар назариясини ҳам келтириб ўтмоқдаманки, бу икки халқнинг ўзаро боғлиқлигини ёритмоқчиман”, деб ёзади. Шу билан бирга у Гомер, Платон, Арасту, Гален ва бошқа юнон олимларини ҳам эслаб ўтган, ҳинд ва ислом фикрларини таққослаган, айниқса, сўфийчилик таълимотини алоҳида ажратиб, ҳиндлардаги санкхьи ва йога назарияларига жуда яқинлигини айтган. Турли халқлар анъаналарини таққослар экан, славянлар, тибетликлар, хазар, турк ва бошқа халқларнинг турмуш тарзи анъаналари ҳақида айтиб ўтган.
Ал Беруний томонидан араб графикаси асосида яратилган транскрипция тизими кўп жиҳатдан ҳинд тилидаги сўзларни урду тилига ўгириш бўйича замонавий тизимидан илгарилаган.
“Ҳиндистон” асарини ёзиш билан бир вақтда “Санкхьи” ва “Йогасутра Патанджал” асарларини араб тилига таржима қилиб, Птоломейнинг “Евклид ва Алмагеси”ини санскритга қайта ишлашни бошлаган.
Тадқиқотчи ўрнида ал Беруний билимни астойдил тажриба билан текшириш кераклигини алоҳида таъкидлаган: тадқиқотлар вақтида юзага келувчи иккиланишларни “бартараф қилиш... мумкин ҳам, шунингдек, қайта текшириш ҳам”. Ал Берунийнинг тадқиқотчилик билими мушоҳадага таққосланган эди. Гўё Арастунинг космик тизимга оид мушаҳадаларини шубҳага қўйгани каби.
Қарилик чоғида кўз нуридан айрилади, лекин ҳаётининг сўнгги дақиқаларигача ҳаёт “механизми” тетик руҳдадир, деган. Ерга 1048 йил Ғазна шаҳрида қўйилган.
Хотира
- 2009 йил июнь ойида Эрон ҳукумати томонидан Венадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бўлимига ҳозирда Вена халқаро маркази Мемориал майдонидан жой олган Форс олимлари павильонини тортиқ этади. Форс олимлари павильони ўз ичига тўрт машҳур олимларни олган: Авиценна, Беруний, Зокирий Розий (Рейз ҳамда Умар Хайём).
- Ал Берунийнинг она шаҳри 1957 йил унинг шарафига Беруний номини олган.
- 1973 йил академик И.М.Мўминов томонидан Ўзбекистонда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилган.
- Тошкентдаги Шарқшунослик илмий-текшириш институти Абу Райҳон Беруний номини олган.
- Тошкентдаги Беруний метро станцияси.
- Тошкент ҳамда Хоразмдаги Беруний ҳайклалари.
- Тошкент техника университетига ҳам Беруний номи берилган.
- Ал Беруний ой вулқони ҳамда астероид 9936 Ал Беруний ҳам олим шарафига номланган.
- Таниқли олим С.П.Толстов ўзининг “Қадимий Хоразм цивилизацияси изидан” номли монографиясини хоразмлик Абу Райҳон ал Берунийга бағишлаган.
Ал Беруний асарлари
- Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Пер. А. Б. Халидов, Ю. Н. Завадовский. // Танланган асарлари, Том II. Тошкент: Фан, 1963. // Қайта нашр: М.: Ладомир, 1995.
- Беруний Абу Райҳон. Ёдгорликларни тўплаш учун маълумотларни жамлаш (Минералогия). Пер. А. М. Беленицкий. Л.: Наш. СССР ФА, 1963.
- Беруний Абу Райҳон. Геодезия. (Турар-жойлар ўртасидаги масофани аниқлаш учун жойларнинг чегараларини аниқлаш). П. Г. Булгакова //Танланган асарлар, Том III. Тошкент: Фан, 1966.
- Беруний Абу Райҳон. Медицинада фармакогнозия. У. И. Каримов. // Танланган асарлар, Том III. Тошкент: Фан, 1987.
- Беруний Абу Райҳон. Хайём ва ат-Тусийларнинг каталоглар иловаси билан Ал Берунийнинг юлдузлар каталоги. Тарихий-астрономик тадқиқот. 8, 1962, с. 83-192 нашр.
- Беруний Абу Райҳон. Металл ва қимматбаҳо тошлар ҳажми ўртасидаги муносабат. Б. А. Розенфельд ва М. М. Рожанский. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. Фан.: 1983, с. 141—160.
- Беруний Абу Райҳон. Эгри чизиқнинг икки нуқтасини туташтируви тўғри чизиқда эгри чизиқни аниқлаш ҳақида рисола. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. 3, 1963, с. 93-147 нашр.
- Беруний Абу Райҳон. Ҳинд рашиклари ҳақида китоб. Б. А. Розенфельд. Шарқ мамлакатларида фан ва техника тарихи китобидан. 3, 1963, с. 148—170 нашр.
- Беруний Абу Райҳон. Ёзишма. Ю. Н. Завадовский. Тошкент: Фан, 1973. Берунийнинг “Фазо ҳақидаги китоби”га оил ўн савол ва Ибн Синонинг жавоблари.