Абдураҳмон Ғани Абдураҳмонович

Таваллуд топган сана: 1925 йил

Вафот этган сана: 4 yanvar 2016 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Филологлар, Устоз ва мураббийлар

5383

Таржимаи ҳол

Ғани Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълими вазири ва бир қатор ОТМлар ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Шунингдек, ўзбек тилшунослиги йирик олими, Ўзбекистон Фанлар академияси академики бўлган. ЎзАнинг хабар беришича, олимнинг ўлими ҳақидаги хабардан сўнг Президент Ислом Каримов ва давлатнинг бошқа расмий вакиллари таъзия билдиришган.

Ғани Абдураҳмонов 1925 йил Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1946 йил Фарғона давлат педагогика институтини якунлагач, шу таълим муассасасида илмий-педагогик фаолиятини бошлаган. 1950 йил номзодлик, 1962 йил эса докторлик диссертациясини ёқлаган. 1968 йил у Фанлар академияси аъзоси этиб танланган.

Ўзининг 60 йилдан зиёд илмий-педагогик фаолияти давомида у кафедра мудири ўрин босари, Фарғона давлат педагогикa институти проректори, Фанлар академиясининг тил ва адабиёт сектори мудири, Фарғона давлат педагогикa институти ректори, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири, Тошкент давлат чет тиллар институти ҳамда Тошкент давлат педагогика институти ректори, Тил ва адабиёт институтининг бош илмий ходими, Тошкент шарқшунослик институти профессори каби масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Ғани Абдураҳмонов Ўзбекистон тилшунослиги соҳасидаги долзарб масалаларни ўрганишда муносиб ҳисса қўшган. У ўзбек адабий тилининг назарий ва амалий масалаларига оид кўплаб монографиялар, брошюралар ва мақолалар муаллифидир, унинг раҳбарлиги остида кўплаб луғатлар тайёрланган.

Расмлар галереяси