Абдуллаев Абдулҳақ Оқсоқолович

Таваллуд топган сана: 30 dekabr 1918 йил

Вафот этган сана: 29 oktabr 2001 йил

Туғилган жой:Туркистон

Йўналишлар: Рассомлар

7301

Таржимаи ҳол

Абдуллаев Абдулҳақ Оқсоқолович (1918 йил 30 декабрь Туркистон шаҳри - 2001 йил 29 октябрь Тошкент шаҳри) рангтасвир устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1968), Ўзбекистон Бадиий Академияси фаҳрий аъзоси (1997).

Самарқанд бадиий билим юртида (1931-1936) ва Москва бадиий инсититутида (1938-1941) таълим олган. 

Ижодини манзара ва портретлар билан бошлаган (“Ҳовуз бўйида” (1932), “Ёз” (1937), “Дўстим портрети” (1937)). 

Кишиларнинг ҳолат ва кайфияти, маънавий, ёрқин қиёфалари моҳирона ифодаланган портретлари билан машҳур. “Аброр Ҳидоятов Отелло ролида” (1946), “Маннон Уйғур” (1946), “Жиян Шаҳло” (1959), “Комил Яшин” (1960), “О. Содиқов” (1978) ва шуниндек руҳий дунёси ва кечинмалари ифодали тасвирланган (“Муаллиф портрети” (1937), “Муаллифнинг қирғиз қалпоқ кийган портрети” (1980), “Муаллифнинг кийимидаги портрети (1984)) бир қатор автопортретлар ҳам яратди. Манзаралар (“Ёмғирдан сўнг” (1954), “Баҳор келди” (1955),  “Хумсонда” (1961)) (“Олма” (1962), “Узум ва шафтоли”, “Қовун билан хандалак” (80-йиллар)) муаллифи. 1957 йил Ҳиндистон сафари таассуротлари асосида бу ўлка манзаралари (“Тонгда Тожмаҳал”), кишилари (И. Ганди, C.Кетчлу)ни этюд ва картиналарида акс этирилган. 80-йиларда Ўзбекистонинг машҳур кишиларнинг портретларини ишлади.

Асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш қилинган. Навоий портретини яратиш устида изланишлар маҳсули сифатида юзага келган асарлари Тошкентдаги Адабиёт музейида (1968), Андижон адабиёт ва санъат (1969), Ўзбекистон санъат музейида (1980-1984) ва бошқа жойларда сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977), “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган (1998).

Расмлар галереяси