Абдуллахон I

Таваллуд топган сана: 1490 йил

Вафот этган сана: 1540 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

1551

Таржимаи ҳол

Абдуллахон I (15-а. охири — 1490 -1540, Самарқанд) — Мовароуннаҳр (Бухоро) хонлигининг Шайбонийлар сулоласи ўзбек ҳукмдори (1540 й. март—сентябрь ойларида 6 ой ҳукмронлик қилган). Абдулхайрнинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли.

Абдуллахон I кўп йиллар давомида Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган (тахминан 1514—40 й. март). Убайдуллахон вафот этгач (1540 й. март), Бухоро хонлиги қисқа муддат 3 қисмга бўлинган даврда Самарқандда ҳукмронлик қилган. Абдуллахон I Самарқандда Регистон яқинидаги Чиҳил (Чил) Духтарон қабристонида дафн этилган. Унинг вафотидан сўнг самарқанддаги шайбонийлар тахтига укаси Абдуллатифхон ўтирган.

Абдуллахон I 1540 йил 14 сентябрда Самарқанда вафот этган ва отаси ёнига Самарқандаги мақбарага дафн қилинган. Мақбара хозирги кунларгача етиб келмаган, унинг қолдиқлари 1930 йилда буткул йўқ қилинган.

Расмлар галереяси