Абдулхай Бағдодий

Таваллуд топган сана: 1460 йил

Вафот этган сана: 1522 йил

Туғилган жой:Бағдод

Йўналишлар: Рассомлар

4346

Таржимаи ҳол

Абдулхай Бағдодий (форс. عبد الحي البغدادي) - XIV ёки XV асрда Темурийлар даврида яшаган рассом. Амир Темур томонидан Самарқандга чақирилган ва Самарқанддаги санъатлар устахонасида бош рассом сифатида хизмат қилган. Амир Темур саройининг асосий рассомларидан бири бўлган. Боғи шамол саройи ва бошқа саройлар деворларидаги суратлар ва миниатюралар муаллифи ҳисобланади. Темурийлар давридаги яна бир рассом – Пир Ахмад Боғишамолий замондоши бўлган. Бағдодийнинг вафотидан сўнг, Пир Ахмад Боғишамолий унинг санъат услубини давом эттирди.

Бизнинг замонгача Абдулхай Бағдодийнинг ишлари жуда кам етиб келган. Берлиндаги ислом санъати музейида унинг икки миниатюраси – “Ўрдак” ва “Жанг” сақланади. Стамбулдаги Топкопу саройида эса унинг яна икки миниатюраси, унинг имзоси билан мавжуд. 

Расмлар галереяси