Абдулазизхон

Таваллуд топган сана: 1614 йил

Вафот этган сана: 1683 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

6934

Таржимаи ҳол

Абдулазизхон (1614-1683) - ҳокимиятни 1645-1681 йилларда бошқарган, Аштархонийлар сулоласи вакили, Бухоро хонлигининг бешинчи хони.

Абдулазизхоннинг отаси Нодир Муҳаммадхон хонликни оз муддат бошқарган. Нодир Муҳаммадхон ҳокимият тепасида ўтирган вақтларда солиқ йиғишни кескин оширади ва оддий халқнинг қўзғолон кўтарилишига сабачи бўлади. Натижада у Балхга қочишга мажбур бўлади, чунки хаттоки унинг ўғиллари ҳам отасига қарши чиқишни бошлашади. Нодир Муҳаммадхон қўзғолонни бостира олмайди ва Ҳиндистон ҳукмдори Бобур сулоласи вакили Шох Жахондан (1623-1659) ҳарбий ёрдам сўрайди.

Нодир Муҳаммадхон кейинчалик Шох Жахон режасини тушиниб етади, унга кўра Ҳиндистон ҳарбийлари Бухоро хонлигини босиб олиб, Муҳаммадахонни ўзини ҳам асирга олиши ва хонликни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади. Нодир Муҳаммадхон катта қийинчиликлар билан Эронга боради ва шохга ўзининг Бухородаги ҳукмронлигини қайта тиклашда ёрдам сўрайди.

Шу даврларда Нодир Муҳаммаднинг Хўжанддаги саройида Назарбой исмли амир бўлиб, у Санжарни хондан сўнг вақтинчалик султон сифатида тайинлайди ва кейинчалик уни ўзи ўлдиради. Шундан сўнг, тахтга Абдулазизхон ўтиради. Янги хон Эрон ва Ҳиндистонга қарши бараварига уруш олиб боради. Икки йил давом этган урушда Шох Жахон бошчилигидаги Ҳиндистон қўшинлари мағлуб бўлади. Нодир Муҳаммадхон эса Эронга суфивидлар томонга қочиб кетади. Натижада ҳокимият тўлалигича Нодир Муҳаммадхон ўғли Абдулазизхонга ўтади.

1660-1680 йиллар мобайнида Хоразм ҳукмдорлари Абулғазийхон ва Анушхон ҳамда Қозоқ хонлари Бухоро хонлигига юриш қилиб, талон тарож қилишга уринишган.

Абдулазизхон даврида Хонликда Самарқанд хокими Ялангтуш Баходирнинг (1605-1656) таъсири жуда катта бўлган, улар ўзаро душман бўлишига қарамай, Шох Жахонга қарши биргаликда жанг олиб боришган.

Расмлар галереяси