Абдуазимова Умида

Таваллуд топган сана: 1 iyun 1953 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

7929

Таржимаи ҳол

Умида Абдуазимова – машҳур ўзбек шоираси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. “Шухрат” медали билан тақдирланган.

1953 йил 1 июн Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни аъло бахоларга тугатганидан сўнг, 1970-1975 йиллар давомида Тошкент Давлат университети журналистика факультетида таҳсил олди.

Бўлажак шоира ўзининг ижодий фаолиятини ўзбек телевидение нашриётида адабий –бадиий дастурларида иш бошлаган, ундан сўнг “Ёш Ленинчи” ва “Маърифат” республика газеталарида фаолият олиб борди. Кўп йиллар давомида “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлади, бугунги кунга келиб эса болалар ва ўсмирлар журнали “Ғунча” да бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.

Журналистика бўйича таълим олган шоира ўзининг ижодий фаолияти давомида ўзини икки йўналишга –журналистика ва адабиётга бағишлади. “Мен фақат шеърларимда йиғлаб куйлай оламан-бошқача яшай олмайман” - бу шоиранинг ҳаётдаги шиорига айланиб улгурган.

Умида Абдуазимованинг лирик ижод намуналари тўплами мустақиллик йилларида юз кўрди. Ижод намуналаринг ўзига хос номланишидан ҳам шоиранинг қайнаб турган қалбини ҳис эта олишингиз мумкин: «Севилганда», «Севинчим», «Ишқли умрим», «Сени кўргим келаверади», «Салом, хаёт - қадимий қўшиқ!».

Видео галерея

Расмлар галереяси