Абдирашидов Зайнабидин Шарабидинович

Таваллуд топган сана: 21 noyabr 1973 йил

Туғилган жой:Ўш вилояти

Йўналишлар: Филологлар, Адабиётшунослар

1674

Таржимаи ҳол

Абдирашидов Зайнабидин Шарабидинович 1973 йил 21 ноябрда Ўш вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек.

1991-1996 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўқиган ва уни “шарқшунос-филолог, араб тили ўқитувчиси” мутахасислиги бўйича тамомлаган. 1993-1995 йилларда Ал-Азҳар Университетида (Миср Араб Республикаси) таҳсил олган.

1996-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва Техника Давлат Комитети тасарруфидаги Давлат илмий-техника ахбороти фонди Халқаро алоқалар бўлими муҳандиси, бўлим бошлиғи, илмий ходими лавозимларида ишлаган.

1999-2001 йилларда “APOLLO Co., Ltd” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси менежери лавозимида фаолият олиб борган.

2001-2008 йилларда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2006 йил октябрь ойидан 2010 йил май ойига қадар Берлин Гумболдт Университети (Германия) Марказий Осиё тадқиқотлари институти докторантурасида ўқиган.

2010 йил июнь ойидан 2010 йил сентябрь ойига қадар Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети «Манбаашунослик ва махсус тарих фанлари» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 2010 йил сентябрдан 2016 йил сентябрга қадар Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети “Ўзбек адабиёти ва матншунослик” кафедраси доценти лавозимида фаолият олиб борган. 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети Маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовини вазифасида ишлаган.

2010 йили Берлин Гумболдт Университетида “Марказий Осиё тадқиқотлари” ихтисослиги бўйича “ХХ аср бошларида Исмоил Гаспринский ва Туркистон: алоқалар – муносабатлар – таъсир” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

З. Абдирашидов 3 та монография, 3 та библиографик кўрсаткич, 3 та илмий-оммабоп нашр ҳамда илмий журнал ва халқаро конференция ва симпозиумлар тўпламларидаги 42 та илмий мақола муаллифи (Ўзбекистон, Россия, Туркия, Япония, Украина).

2012 йилда З. Абдирашидов “ХХ аср бошларида Исмоил Гаспринский ва Туркистон: алоқалар – муносабатлар – таъсир” (Т.: Академнашр, 2011) монографияси учун Халқаро Бакир Чўпонзода мукофотига сазовор бўлган.

2015 йили у Исмоил Гаспринский ижодий меросининг тадқиқига қўшган ҳиссаси учун Халқаро Исмоил Гаспринский мукофоти билан тақдирланган. (Туркия)

З. Абдирашидов кўп сонли халқаро грантлар соҳиби. Жумладан, 2003, 2013, 2017 йилларда DAAD (Германия), 2006 йилда Volkswagen Foundation (Германия), 2008 йилда TÜBITAK (Туркия), 2009 йилда NaFöG (Германия), 2010 йилда Gerda Henkel Foundation (Германия).

2014-2015 йилларда Хоккайдо Университети (Япония) Славян-Евросиё тадқиқотлари маркази профессори лавозимида ишлаган.

2016 йил сентябрь ойидан ҳозирга қадар З.Абдирашидов Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Шарқ тиллари” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Расмлар галереяси