Таржимаи ҳол
Абдулмўминхон (1568-1598) – Бухоро хонлигидаги Шайбониҳонлар сулоласининг ўн биринчи ҳукмдори. У Бухоро хони сифатида 1598 йилида ҳукмронлик қилган.
Абдулмўминхон Абдуллахон II нинг ягона ўғли бўлган. Абдулмўминхон хон бўлганига қадар Балх ва Бадахшонни 1582-1598 йиллар мобайнида бошқарган. У Балхда эътиборга сазовар ишларни амалга оширган, жумладан мачит, мадраса ва мақбаралар бунёд этдирган. 1598 йил февралида отасининг ўлимидан сўнг у Бухоро хони вазифасини бажаришга киришган. Абдулмуминхон жуда қаттиққўл ва шафқатсиз ҳукмдор бўлган. Шу туфайли уни Шайбонихонларнинг кушандаси дея тарифлашади.
Абдулмўминхон 1598 йили фитна қурбонига айланган. У ўлдирилгач тахтга Пирмуҳаммадхон II ўтирган.